5 март куни айрим жойларда -3 даражагача совуқ бўлади

22:38 04 Март 2026 Жамият
527 0

Фото: Муҳсин Умурзоқов / «Халқ сўзи»

«Ўзгидромет» 5 март куни кузатиладиган об-ҳаво прогнозини эълон қилди.

Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёмғир ёғади. Шамол ғарбдан 3-8 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси ва кундузи 6-8 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди, фақат Устюртда бироз ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2 даража совуқ — 3 даража илиқ, кундузи 7-12 даража илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади, туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2-7 даража илиқ, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.

Тошкент, Сирдарё, Жиззах, Самарқанд вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёмғир ёғади, айрим жойларда кучли бўлиши мумкин. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси ва кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёмғир ёғади, айрим жойларда кучли бўлиши мумкин. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 9-14 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси ва кундузи 8-13 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади, туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 5-10 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси ва кундузи 7-12 даража илиқ бўлади.

Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик (ёмғир, қор) айрим жойларда кучли бўлади, туман тушиши мумкин. Тоғли ҳудудларда қор кўчиши хавфи бор. Сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3 даража совуқ — 2 даража илиқ, кундузи 1-6 даража илиқ бўлади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер