48 ёшли ИИВ ходими коронавирусдан вафот этди

23:55 15 Июль 2020 Жамият
978 0

Тошкент туманилик  48 ёшли Ш.Н. жорий йил 24 июнда хизмат сафари билан Сурхандарё вилоятида бўлиб, тана ҳарорати кўтарилганлиги ва  ҳолсизлик сабаб  вилоят Ички ишлар бошқармаси тиббиёт бўлимига мурожаат қилган. 

Унда “СОVID- 19” инфекцияси тасдиқлангач, вилоят шифохонасига ётқизилган. Беморда ўткир нафас етишмовчилиги кузатилган.

Унга “СОVID-19” инфкцияси ва  икки томонлама пневмония оғир кечиши, ўткир нафас етишмовчилиги, юрак ишемик касаллиги, сурункали бронхит ташхиси қўйилган. 

Шифохонада беморнинг даволаниши давомида шифокорлар томонидан консультациялар қилинган, даволаш жараёни мутахассислар тавсияси асосида олиб борилган. 

Бироқ шу йилнинг 14 июль куни унинг  аҳволи кескин оғирлашган. Реанимация бўлими шифокорларининг муолажаларига қарамасдан бемор ўткир юрак қон-томир  ва нафас етишмовчилигидан  вафот этган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер