438 та объект газ қувурлари устида барпо этилган
Газдан унумли ва оқилона фойдаланиш, хавфсизлик ҳолатига эътиборли бўлиш истеъмолчининг асосий вазифаларидандир. Айниқса, газ сизиб чиқиш ҳолатлари, табиий газга ноқонуний уланишлар, газ қувурлари устига иншоотларни қуриш, газ жиҳозларидан тўғри фойдаланмаслик каби бошқа бир қатор ҳолатлар фавқулодда вазиятларнинг юзага келишида асосий сабаб бўлмоқда.
Газ қувурлари устига иншоотларни қуриб, хавфсизлик қоидаларига риоя этмай келаётганлар ҳам йўқ эмас. «Ҳудудгаз Пойтахт» газ таъминоти филиали масъул ходимлари томонидан ўтказилган текширувлар давомида муҳофаза зонасида барпо этилган 438 та объект аниқланган бўлиб, шундан 143 таси юқори босимли, 295 таси ўрта ва паст босимли газ қувурлари муҳофаза ҳудудида жойлашган. Ҳозир ана шундай ҳолатларнинг 10 дан ортиғи бартараф этилган.
«Шаҳарсозлик. Шаҳар ва қишлоқ аҳоли пунктлари ҳудудларини ривожлантириш ва қурилишни режалаштириш» нормалари ҳамда қоидаларига мувофиқ газ тақсимлаш тармоқлари учун қуйидаги муҳофаза зоналари белгиланган:
- Паст босимли тармоқлар учун – 2 метр;
- Ўрта босимли тармоқлар учун – 4 метр;
- Юқори босимли ИИ-тоифали тармоқлар учун – 7 метр;
- Юқори босимли И- тоифали тармоқлар учун – 10 метр.
«Ҳудудгаз Пойтахт» газ таъминоти филиали газ қувурларининг муҳофаза зонасида қурилиш ишлари қатъиян таъқиқланганлиги ва Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг тегишли бандларига мувофиқ жавобгарликка тортилишини эслатиб ўтади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг