400 мингдан кўпроқ оилаларга моддий ёрдам пуллари тарқатилади — Президент Фармони​

18:52 30 Июль 2020 Ҳужжатлар
1669 0

“Халқ сўзи ONLINE”

Шавкат Мирзиёев бугун «Коронавирус пандемияси даврида ижтимоий ҳимояга ва ёрдамга муҳтож аҳоли қатламларини моддий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармонга имзо чекди.

Ҳужжатга кўра:

* моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож оилаларнинг рўйхатларига («темир дафтар») киритилган ва аъзолари 1,7 миллион нафардан ортиқ бўлган 400 мингдан кўпроқ оилаларга бюджетдан бир марталик моддий ёрдам кўрсатилади;

* моддий ёрдам пуллари эҳтиёжманд оилаларга 15 августга қадар етказилади;

Коронавирус пандемияси оқибатларини юмшатиш мақсадида ҳамда Қурбон ҳайити байрами муносабати билан Республика бюджетидан:

* моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож оилаларни молиявий қўллаб-қувватлаш учун «Саховат ва кўмак» жамғармасининг ҳудудий бўлимларига 200 миллиард сўм;

* тез тиббий ёрдам бригадалари ходимларига (врач, фельдшер, санитар ва ҳайдовчилар) бир марталик пул мукофоти бериш учун 100 миллиард сўм маблағ ажратилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер