4 ёшли бола 15 минг йил аввал яшаган ялқовнинг бош суягини топиб олди
Аргентинада ялқов бош суяги топилди. Уни тўрт ёшли бола қирғоқ бўйлаб сайр қилиб юрганида топиб олган. Топилма палеонтологларга топширилди.
Улар қазилма тахминан 15 минг ёшда эканлигини аниқлади. Қайд этилишича, у жуда катта — узунлиги камида уч метр ва оғирлиги бир тоннадан ортиқ бўлган.
Мар-дел-Плата қирғоғида ялқовларнинг суяклари тез-тез учрайди. Шу йилнинг май ойида бу жойларда тахминан 50 минг йил аввал яшаган ҳайвоннинг тўлиқ скелети топилган эди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг