+33. Тошкентда 3 ёшли қизалоқ коронавирусни енгди
Шу соатларда пойтахтимиздаги Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида 33 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор соғайди.
Тузалганларнинг 21 нафари эркак, 12 нафари аёл бўлиб, ёши каттаси 69 ёшда бўлса, ёши кичиги 3 ёшли қизалоқ.
Эндиликда Тошкент шаҳрида коронавирус инфекциясидан соғайганлар 1930 нафарга етди.
Шундай қилиб, бугун 69 нафар бемор тузалиб, мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар 3943 нафарни ташкил этмоқда.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг