31 майдан чет элга кетадиган талабалар, ёзувчилар ва журналистлар коронавирусга қарши эмланади
Коронавирусга қарши вакцинанинг кейинги босқичлари учун эмлаш ишлари қачондан бошланиши ва бу рўйхатга кимлар кириши маълум қилинди.
Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати ходими Насиба Тоирова маълумот берди.
«Даставвал, коронавирусга қарши эмлаш тадбирлари 65 ёшдан юқори инсонлар, тиббиёт ходимлари, мактаб ўқитувчилари, мактабгача таълим муассаса тарбияловчилари ҳамда сурункали хасталиклар кузатиладиган инсонлар орасида олиб борилаётган эди», дейди Н.Тоирова.
Жорий йилнинг 31 май кунидан бошлаб, бу рўйхатга:
Чет элга ўқишга борадиган талабалар;
оммавий ахборот воситалари (журналистлар, блогерлар);
ёзувчилар;
телерадиокомпанияда хизмат қилувчи ходимлари қўшилди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг