300та телефон — бунақаси ҳали бўлмаганди
Бухоро шаҳридаги сўлим “Рудизар” маросимлар залида вилоят ҳокимлиги ташаббуси билан Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари кунига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.
Дийдорлашув маросимига айланган кечада соҳа меҳнат фахрийлари, газеталар ва интернет нашрлар, радио ҳамда телевидениеда фаолият кўрсатаётган 300 нафар ходим иштирок этди.
- Умримнинг 41 йили журналистика соҳасида ўтди,-дейдиромитанлик публицист, ёзувчи Жўра Фозил. - Лекин соҳа ижодкорларига кўрсатилаётган бунақанги иззат-икром, эҳтиромни Бухорода энди кўриб турибман. Президентимизнинг Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан йўллаган Табрикларида таъкидланганидек, бу эътибор ва ғамхўрлик биз,қаламкашлар масъулиятини янада оширади.

Чиндан ҳам Бухорода ҳали бунақаси бўлмаганди.Гап шундаки, вилоят ҳокими ташаббуси билан вилоят, шаҳар ва туман газеталарининг моддий – техника базасини мустаҳкамлаш тадбирлари кўрилди. Соҳада алоҳида фаоллик кўрсатган ижодкорларга телевизор, замонавий алоқа воситалари ва бошқа совғалар топширилди. 300 нафар ходимга уяли телефонлар ҳам улашилди. Тўкин дастурхон атрофидаги гурунгга таниқли санъаткорлар ижросидаги куй – қўшиқлар уланди. Бир сўз билан айтганда, байрам байрамдек ўтди.
Тадбирда вилоят ҳокими Ў. Барноев иштирок этди.
Истам ИБРОҲИМОВ, “Халқ сўзи”.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг