3 та вилоятнинг ДСБ раҳбарлари алмашди
Фото: Давлат солиқ қўмитаси матбуот хизмати
Жиззах, Фарғона ва Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармалари раҳбарлари ўзгарди. Бу ҳақда ДСҚ расмий сайтида хабар берилди.
Жумладан, Насимжонов Юнусжон Зоҳидович Жиззах вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди. У 1967 йил Тошкент шаҳрида таваллуд топган. У ушбу лавозимга тайинлангунга қадар Фарғона вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.
Нисбатхонов Шукуруллохон ХолматхоновичФарғона вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи лавозимини эгаллади. Шукуруллохон Нисбатхонов 1969 йил Фарғона вилоятида туғилган, янги лавозимига тайинлангунга қадар Фарғона вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.
Раимов Равшан ИсакджановичТошкент вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи бўлди. Равшан Раимов 1976 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармасининг янги тайинланган бошлиғи бундан аввал Тошкент шаҳар Чилонзор тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг