28 январь куни ҳаво нисбатан илиқ бўлади, айрим жойларда қор ёғиши мумкин
Фото: Муҳсин Умурзоқов / «Халқ сўзи»
«Ўзгидромет» 28 январь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.
Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгарувчан бўлади, вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир қорга айланади) бўлади, туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 5-10 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси ва кундузи 2-4 даража илиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Йўлларда баъзи жойларда яхмалак кузатилади. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 10-15 даража совуқ, Устюртда 20-23 даража совуққача, кундузи 3-8 даража совуқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Йўлларда баъзи жойларда яхмалак кузатилади. Шамол ғарбдан 9-14 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси ва кундузи 3 даража совуқ-2 даража илиқ, чўл ҳудудларда кечаси ва кундузи 3-8 даража совуқ бўлади.
Тошкент, Сирдарё, Жиззах, Самарқанд вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир қорга айланади) бўлади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Йўлларда баъзи жойларда яхмалак кузатилади. Шамол ғарбдан 9-14 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси ва кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир қорга айланади) бўлади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Йўлларда баъзи жойларда яхмалак кузатилади. Шамол ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси ва кундузи 2-7 даража илиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир қорга айланади) бўлади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Йўлларда баъзи жойларда яхмалак кузатилади. Шамол ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 3 даража совуқ-2 даража илиқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.
Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, вақти-вақти билан қор ёғади, туман тушиши мумкин. Йўлларда баъзи жойларда яхмалак кузатилади. Қор кўчиши хавфи бор. Шамол ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси ва кундузи 0-5 даража совуқ бўлади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг