2026 йилга қадар 3 та йирик ва замонавий иссиқлик электр станцияси ишга туширилади

13:27 16 Февраль 2023 Иқтисодиёт
812 0

2026 йилга қадар умумий қуввати 4633 МВт бўлган 3 та йирик ва замонавий иссиқлик электр станцияси ишга туширилади.

Хусусан:

➖ 2023 йил якунига қадар Ширин шаҳри ва Боёвут туманлари ҳудудида Саудия Арабистонининг «ACWA Power» компанияси томонидан қуввати 1500 МВт бўлган иссиқлик электр станцияси ишга туширилади;

➖ 2026 йил якунига қадар Ангор туманида Германиянинг «Siyemens Energy», Франциянинг «YEDF», Нидерландиянинг «Stone City Energy» компаниялари томонидан қуввати 1560 МВт бўлган янги иссиқлик электр станцияси ишга туширилади.

➖ 2026 йилда Боёвут туманида «EDF» (Франция), «Nebras» (Қатар), «Sojitz Corporation» (Япония) ва «Kyuden International Corporation» (Япония) компаниялари консорциуми томонидан қуввати 1573 МВт бўлган иссиқлик электр станцияси ишга туширилади.

Маълумот учун: сўнгги 4 йилда тўғридан-тўғри инвестисиялар асосида жами қуввати 6007 МВт бўлган 9 та иссиқлик электр станциясини қуриш бўйича халқаро компаниялар билан битимлар имзоланди.

Ушбу лойиҳлар доирасида 2022 йилда умумий қуввати 1 374 МВт бўлган 6 та ИEС ишга туширилди.

Бугунги кунда умумий қуввати 4633 МВт бўлган учта лойиҳа қурилиши давом этмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер