2025 йилда Ўзбекистонга келган испанияликлар сони очиқланди
2025 йилда жами 27,5 минг нафар Испания фуқаролари туристик мақсадларда Ўзбекистонга ташриф буюрган. Бу ҳақида Миллий статистика қўмитаси маълумот берди.
Унда айтилишича, умумий ташриф буюрувчиларнинг 26,3 минг нафари саёҳат қилиш мақсадида Ўзбекистонга келган. 740 нафар испаниялик қариндошларини йўқлаш учун, 467 нафари эса хизмат сафари билан мамлакатимизга ташриф буюрган.
Бундан ташқари, ташриф буюрувчилар орасида 15 нафар испаниялик ўқиш учун, 2 нафари эса тижорат мақсадида келгани қайд этилган.
Қўмита маълумотларига кўра, ушбу кўрсаткич 2024 йилнинг мос даврига нисбатан 3,9 минг нафарга ёки 16,6 фоизга ошган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг