2024 йилнинг энг қиммат авторақами маълум бўлди

18:47 24 Декабрь 2024 Жамият
1417 0

Ушбу авторақам бугун, 24 декабрь санасида салкам 1 миллиард сўмга сотилди.

Сотувга қўйилган 01 888 BBB авторақами 965 миллион 250 минг сўмга баҳоланди.

Дастлаб 337 миллион 500 минг сўм бошланғич нарх билан савдога қўйилган бу авторақамнинг нархи аукцион тугаш вақтига қадар 965 миллион 250 минг сўмгача кўтарилган.

2024 йил давомида бунга қадар сотилган энг қиммат авторақам 517,1 млн сўмга баҳоланган эди. Уни Тошкент шаҳридан юридик шахс қўлга киритган. Учинчи ўриндаги рақамни эса 10 июль куни 508 млн сўмга харид қилинган.

2023 йилда 893 миллион сўм нарх билан 01 777 RRR, 2022 йилда эса 669 миллион 600 минг сўмга баҳоланган 50 777 ZZZ йилнинг энг қиммат авторақами бўлган.

Булардан келиб чиқсак, бугун, 24 декабрда сотилган 01 888 BBB авторақами яқин уч йилликдаги рекорд нархларни ҳам парчалабди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер