2024 йилнинг биринчи чорагида ўзбекистонликлар 212,2 миллиард сўмга авторақамлар сотиб олган

16:58 20 Май 2024 Иқтисодиёт
807 0

Архив сурат

Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржаси (UZEX) avtoraqam.uzex.uz савдо тизимида 52,6 мингдан зиёд авторақамлар онлайн-аукционлар орқали 212,2 миллиард сўмга сотилганини маълум қилди.

Қайд этилишича, авторақамларнинг сотув сони ва ҳажми ўтган йилги шу давр билан солиштирганда 3,2 баробарга ўсган.

Масалан, 2024 йил 6-12 май кунлари оралиғида аукцион савдолар орқали жами 12 миллиард 865 миллион сўмлик авторақамлар сотилган. Тузилган битимларнинг биттаси бўйича ўртача қиймат 3,8 миллион сўмни ташкил этиб, сотилган авторақамларнинг энг паст кўрсатгичи 1,7 миллион сўмни, энг қиммат авторақамнинг баҳоси эса 419,9 миллион сўмни ташкил қилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер