2024 йилда 9 та вилоятдаги 79 та сув объектида 150 млрд сўм маблағлар ҳисобига муҳандислик-ҳимоя ишлари олиб борилади

00:09 09 Март 2024 Жамият
283 0

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги бошқарма бошлиғи Фурқат Абдуқодиров маълум қилди.

Ҳозирги кунда ушбу объектларнинг лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилиб, Навоий ва Андижон вилоятларида қурилиш ишлари бошлаб юборилган.

Жорий йилда манзилли дастурга киритилган объектларнинг 58 фоизи, яъни 46 таси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Махсус муҳандислик-қурилиш бошқармаси томонидан амалга оширилиши белгилаб қўйилган.

Ушбу олиб борилган ижобий ишлар натижасида сел-тошқин ва кўчки хавф остида қолаётган 3 587 та якка тартибдаги хонадонлар, 38 та ижтимоий соҳа объектлари, 18 та техник объектлар ва 6 497 Га экин майдонлари тошқин сувлари, сел оқимлари ва кўчки хавфларидан муҳофаза қилишга эришилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер