2024 йилда 4 та давлатга 10 та маҳсулот экспорти учун фитосанитар рухсатлар олинди

16:31 26 Март 2024 Жамият
1427 0

АОКАда Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги раҳбарияти иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги фаолиятининг 2023 йилдаги якунлари, 2024 йилдаги устувор вазифалар ҳақида маълумот берилди.

2023 йилда 12 та давлатга яна 23 турдаги маҳсулотнинг экспортига фитосанитар рухсатлар олиниши таъминланди.

Тупроқдаги гумус миқдорини ошириш мақсадида 760 минг гектар майдонга етадиган 3,8 млн тонна компост тайёрланиб, далага киритиш ишлари олиб борилди.

33 та тупроқ агрокимёвий таҳлил лабораториялари ишга туширилиб, 19 351 та ердан фойдаланувчиларнинг 1 млн. 40 минг гектар майдонда контурлар кесимида тупроқ таҳлили ўтказилди.

Соҳада 7 та янги ахборот тизими жорий қилиниб, соҳадаги 40 та йўналиш (82 %) рақамлаштирилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер