2023 йилда экспорт қилувчи ташкилотларга 639,3 млрд. сўм миқдорида молиявий ёрдам кўрсатилади
Фото: Архив сурат
Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Экспортни рағбатлантириш агентлиги бошқарма бошлиғи Ойбек Сайидаҳматов маълум қилди.
Шунингдек, экспортга йўналтирилган маҳсулотларни экспорт қилишда ташиш харажатларининг бир қисмини қоплаб бериш учун 418 млрд. сўм миқдорида молиявий ёрдам кўрсатилади;
суғурта хизматларидан фойдаланганда 42 млрд. сўм миқдорида суғурта мукофоти харажатлари қоплаб берилади;
халқаро стандарт ва сертификатни жорий қилиш, тақдимотлар ва реклама компанияларини ўтказиш бўйи ҳамда маҳаллий корхоналарнинг халқаро кўргазма ва ярмаркаларда иштирок этишини таъминлаш учун 178 млрд. сўм молиявий ёрдам кўрсатилиши режалаштирилган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг