2023 йилда атмосферага 209 232 тонна ифлослантирувчи моддалар чиқарилишининг олди олинди

17:52 04 Январь 2024 Жамият
426 0

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги томонидан ҳар йили икки босқичда бутун республика бўйича “Тоза ҳаво” ойлиги ўтказилди.

Тадбир Ўзбекистон Республикасининг “Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонунининг 16, 17 ва 28-моддалари ҳамда “Экологик назорат тўғрисида»ги Қонуннинг 11-моддаси ижросини таъминлаш мақсадида ташкил этиб келинмоқда. 

2023 йилда “Тоза ҳаво” ойлигининг И (10 апрелдан 10 майга қадар) ва ИИ (10 августдан 10-центабрига қадар) босқичлари давомида жами 318 556 та автотранспорт воситалари экологик назоратдан ўтказилди. Натижада текширилган техникаларнинг 8652 таси ёки 2,75 фоизи атмосферага меъёридан ортиқ заҳарли ташланмалар чиқараётганлиги аниқланди. 

Ишлатилган газларда ифлослантирувчи моддалар давлат стандартларининг белгиланган нормаларини қўпол равишда бузган 3329 та автотранспорт ҳайдовчисига нисбатан умумий 553 153 млн сўм жарима чоралари қўлланилди ҳамда 2914 та техника воситасининг ҳаракати вақтинчалик тўхтатиб қўйилди.

Текширилган автотранспорт воситаларининг 1043 таси ёки 2,2 фоизида ишлатилган газларининг ифлослантирувчи моддалари миқдори ўрнатилган меъёрлардан юқорилиги аниқланди ва автомобилларга техник хизмат кўрсатиш шохобчаларига юборилди.

Таъкидлаш жоизки, “Тоза ҳаво” ойлиги давомида атмосферага жами 209 232 тонна ифлослантирувчи моддалар чиқарилишининг олди олинди. Тадбирдан асосий мақсад техника воситаларидан атмосфера ҳавосига меъёридан ортиқ заҳарли ташланмалар чиқарилишига йўл қўймасликдир.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер