2023 йилда АҚШ армияси ўта замонавий қуролларга эга бўлади

23:17 22 Апрель 2022 Дунё
1994 0

Фото: General Dynamics

АҚШ армияси ҳарбийларига 2023 йилда янги NGSW милтиқларининг биринчи партияси етказиб берилади

2023 молиявий йилида АҚШ армиясининг биринчи бўлинмаси янги ўқ отиш қуролларидан фойдаланишни бошлайди. Яъни, ҳарбийлар «Next Generation Squad Weapon» («NGSW») дастури доирасида ишлаб чиқилган «ХМ5» ва «ХМ250»га милтиқларига эга бўлади. 

Қайд этилишича, АҚШ армияси 65 йил ичида илк бора бир вақтнинг ўзида енгил автомат, нишон ва ўқ-дорилар калибрини алмаштирмоқда. Янги қуролда 6,8 мм патрондан фойдаланади.

Аввалроқ, АҚШ армияси Sig Sauerning "NGSW“ вариантини танлагани маълум қилинганди. Ишлаб чиқарувчи «М4» автоматик карбини ва «М249» пулемётини алмаштирадиган истиқболли қуроллар партиясини етказиб бериш бўйича шартномага эга бўлганди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер