2023 йил куз мавсумида ҳудудларда 6 млн 100 минг донадан ошиқ кўчат экилди
АОКАда ўтказилган брифингда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Фахриддин Ҳайитов “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида амалга оширилган ишлар ҳақида маълумот берди.
Туман-шаҳарлар ва маҳаллаларда маҳаллий ҳокимликлар томонидан 600 га яқин кўчат ярмаркаси ташкил этилди.
Экология, бандлик ҳамда ўрмон хўжалиги масъулларини туманлар ва маҳаллаларга бириктириш жадваллар асосида амалга оширилди.
Марказий кўчалар, маҳаллалар ва деҳқон бозорларида 900 га яқин кўчат сотиш пункти ташкил этилди.
Маҳаллаларда кўчат экиш бўйича умумий режа 18 миллиондан ортиқ этиб белгиланган бўлиб, шундан, мавсум бошидан буён 2 миллион 350 мингтага яқин кўчат экилган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг