2022 йил учун Давлат бюджети даромадлари прогнози маълум қилинди
Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги барча қўмитанинг кенгайтирилган йиғилишлари бўлиб ўтди. Унда қўмита аъзолари «2022 йил учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети тўғрисида»ги қонун лойиҳасини атрофлича кўриб чиқишди.
Йиғилишларда Вазирлар Маҳкамаси, Молия вазирлиги, тегишли вазирлик ва идораларнинг мутасадди раҳбарлари қатнашди.
Ҳар бир қўмита ўзининг йўналишидан келиб чиқиб, соҳаларда ажратилаётган маблағларни муҳокама қилди.
Таъкидланганидек, мазкур қонун лойиҳаси кейинги йилда иқтисодий ўсиш даражаси 6 фоиз, инфляция даражаси 9 фоиз,
Келгуси йил учун бюджет прогнозлари Давлат бюджети тақчиллигини 3 фоиздан оширмаслик, давлат қарзини мўътадил даражада сақлаб туриш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан берилган топшириқлардан келиб чиқиб шакллантирилди. Яъни Давлат бюджети даромадларидан келиб чиқиб, келгуси йил учун Давлат бюджети харажатлари 214,8 трлн. сўмни ёки ялпи ички маҳсулотга нисбатан 25,6 фоиз миқдорида белгиланмоқда.
Давлат бюджетидан 2022 йилда иқтисодиётга ажратилиши режалаштирилаётган харажатлар 24,3 трлн. сўмни ёки ялпи ички маҳсулотга нисбатан 2,9 фоизни ташкил этиб, жами харажатларнинг 11,3 фоизини ташкил этади.
Қайд этилганидек, ижтимоий соҳа харажатларининг қарийб 45 фоизи таълим соҳасига йўналтирилмоқда. Хусусан, мактабгача таълим
Шунингдек, олис ва чекка ҳудудларда 1 600
Йиғилишда келтирилганидек, 2022 йилда Давлат бюджетидан соғлиқни сақлаш соҳасига 24,0 трлн. сўм маблағ ёки 2021 йил тасдиқланган режага нисбатан 3,5 трлн. сўмга ёки 17 фоизга кўп маблағ ажратилиши кўзда тутилмоқда.
Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан имтиёзли тоифага кирувчи шахсларга квота асосида ордер бериш тартиби бекор қилиниб, молиялаштиришнинг янги механизми асосида уларни ҳисобга олиш ва навбат асосида даволанишга йўллашнинг электрон ахборот тизими жорий этилади. Яъни республика ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари ҳамда бошқа давлат ва хусусий тиббиёт
Таъкидланганидек, Президентимизнинг қарорларига мувофиқ 2022 йилда 260 минг гектар қишлоқ хўжалиги экинлари майдонларида сув тежовчи технологияларни жорий этиш белгиланган бўлиб, мазкур тадбирларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш учун субсидиялар беришга давлат бюджетидан 1,2 трлн. сўм маблағ ажратиш кўзда тутилмоқда.
Шунингдек, жорий йилда янги ташкил этилган Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги тизимини сақлаш харажатларига 146 млрд сўм, мазкур агентлик томонидан амалга ошириладиган зараркунандаларга қарши курашиш ҳамда фавқулодда ҳолатларда ҳосилни сақлаб қолиш тадбирларига 50 млрд сўм ажратиш белгиланмоқда.
Қизғин баҳс-мунозараларга бой бўлган муҳокамаларда қонун лойиҳасининг ҳар бир моддаси депутатлар томонидан синчиклаб ўрганиб чиқилди ва таҳлил қилинди.
Солиқ тўловчилар ўзлари тўлаётган солиқлардан қилинадиган харажатларни ёки уларнинг тақсимланишида бевосита иштирок этиш амалиёти кенгаймоқда. Жумладан, республиканинг барча туман (шаҳар)ларида тегишли бюджетларнинг тасдиқланган умумий харажатларининг 5 фоизини, шунингдек, туман (шаҳар)лар бюджетлари қўшимча маблағларининг камида 30 фоизи жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларга йўналтирилиши белгиланмоқда.
Шунингдек, қонун лойиҳасини кўриб чиқиш жараёнида макроиқтисодий сиёсатнинг 2022 йил учун асосий йўналишлари ва кўрсаткичлари келгуси йилда ҳам макроиқтисодий барқарорликни сақлаб қолишга, фискал рағбатлантириш чораларини мўътадиллаштириб боришга қаратилганини юқори баҳолади.
Йиғилишларда ҳар бир вазирлик ва идораларга 2022 йилда ажратиш таклиф этилаётган бюджет маблағлари уларга юклатилган вазифалар, хусусан, давлат дастурлари ҳамда тармоқ дастурларини ўз вақтида тўлиқ ижросини таъминлаш ҳамда самарали фаолият юритиши учун етарлилик масаласига қуйи палата қўмиталари эътибор қаратишди.
Муҳокамалар давомида бюджет харажатлари очиқ-ошкора бўлиши, давлат идоралари, ҳудудлар унинг ҳар бир сўмини оқилона, тизимли равишда сарфлаши зарурлиги таъкидланиб, бюджетдан маблағ олувчи ташкилотларда молиявий интизомга риоя этилиши юзасидан назоратни янада кучайтириш бўйича бир қатор таклиф ва тавсиялар берилди.
«Халқ сўзи».
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг