2021 йилнинг энг асосий хатарлари эълон қилинди

17:18 05 Январь 2021 Дунё
1723 0

"Eurasia Group" консалтинг компанияси энг асосий хатарлар ўнталик рейтингини эълон қилди. Хабарга кўра, 2021 йилда сайёрамиз ушбу таҳдидлар билан тўқнашади.

“Американинг бўлиниши” рўйхатда биринчи ўринни эгаллаган. Гап шундаки, Жо Байденнинг ҳокимиятга келиши билан янги давр бошланди. Бу даврда АҚШ аҳолисининг деярли ярми янги президент фаолияти нелегитим деб ҳисобламоқда.

СОVID-19 падемияси иккинчи асосий хатар сифадида қайд этилди. Мутахассислар фикрича, коронавирусга қарши эмлаш жараёнида бойлар ва камбағаллар ўртасидаги табақаланиш янада кучаяди. Бу кўплаб мамлакатларда тартибсизликлар келтириб чиқаради.

Иқлим ўзгариши рўйхатнинг учинчи қаторидан жой олди. 

Шунингдек, рейтингдан Вашингтон ва Пекин ўртасидаги зиддиятларнинг авж олиши, халқаро миқёсда маълумотлар алмашинуви муаммолари, кибермайдонда глобал конфликт вужудга келиши, Туркиядаги иқтисодий муаммолар, нефть нархи тушиб кетиши туфайли Яқин Шарқдаги ижтимоий тарангликнинг кучайиши, Германия канцлери Ангела Меркелнинг лавозимидан кетиши, Лотин Америкаси давлатларида пандемия ва баъзи мамлакатларда сайловлар сабабли ижтимоий ҳамда сиёсий кризис каби таҳдидлар ҳам ўрин эгаллаган.

Эслатиб ўтамиз, декабрда Saxo Bank 2021 йил учун “ажобтовур башоратлар”ини эълон қилган. Ташкилот бундай башоратларни ҳар йили эълон қилади. Улар, асосан, аҳамиятсиз ҳолатларга тегишли бўлади. Аммо молиявий бозор учун катта хавф туғдиради.

Прогнозларнинг бирида 2021 йилда дезинформация тарқалиши ниҳоятда кучайиши таъкидланган. Бошқа бир прогнозда фуқаролик технология жамғармалари яратилиши башорат қилинади: ҳар бир кишига технология соҳасидаги капитал активларига эгалик қилиш улиши ва ишдан айрилганларга қўшимча акциялар ажратилади.

Saxo Bank'нинг яна бир прогнозида айтилишича, дунё рекорд даражадаги иқтисодий ўсишни сақлаб қолиш учун энергетикада катта ютуқларга эҳтиёж сезмоқда, бу йил термоядро энергияси ривожланиши очлик муаммосини ҳал этади, транспорт нархини пасайтиради, умумий роботлаштиришга олиб келади ҳамда турмуш даражасини яхшилайди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер