2021 йил учун Давлат бюджет тўғрисидаги қонун лойиҳаси ва бюджетноманинг дастлабки муҳокамаси бўлиб ўтди

15:45 13 Ноябрь 2020 Иқтисодиёт
1398 0

Ўзбекистон Республикасининг Бюджет Кодексига мувофиқ, Вазирлар Маҳкамаси томонидан Олий Мажлис Қонунчилик палатасига 2021 йил учун Давлат бюджет тўғрисидаги қонун лойиҳаси ва бюджетнома, шунингдек Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг 2020 йил 9 ойлик ижроси тўғрисидаги ҳисоботи тақдим этилди.

Ушбу масала юзасидан 2020 йил 13 ноябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитасининг ишчи гуруҳ мажлиси бўлиб ўтди.

Мажлисда жорий йилнинг 14 ноябрь кунидан бошлаб 2021 йил учун Давлат бюджет тўғрисидаги қонун лойиҳаси, бюджетнома ва ҳисобот палатанинг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитасида, сиёсий партиялар фракциялари ва бошқа қўмита аъзолари иштирокида дастлабки тарзда муҳокама қилиниши белгиланди.

Муҳокамаларда Ўзбекистон Республикаси Молия, Иқтисодиёт вазирликлари, Солиқ ва Божхона қўмиталари ва Марказий банкнинг масъул раҳбарлари ва ходимлари қатнашади ҳамда Молия вазирлигининг ҳисоботи эшитилади.

Таъкидланганидек, ҳозирги кунда палатанинг барча фракциясида ушбу масала юзасидан депутатлардан таркиб топган ишчи гуруҳлар ташкил қилинган бўлиб, улар томонидан 2021 йил учун Давлат бюджет тўғрисидаги қонун лойиҳаси ва бюджетнома, шунингдек Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг ижроси тўғрисидаги ҳисоботни кўриб чиқишда ҳар бир партия электоратларининг манфаатлари ва сайловолди Дастурида белгиланган вазифаларидан келиб чиқиб фракция позициялари шакллантирилмоқда.

Муҳокамаларда 2021 йил учун Давлат бюджет тўғрисидаги қонун лойиҳаси ва бюджетнома, шунингдек Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг 2020 йил 9 ойлик ижроси тўғрисидаги ҳисоботи қизғин муҳокама қилинади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер