2020 йилда Сирдарёда мажбурий тиббий суғурта тизими тажриба сифатида иш бошлайди

17:11 24 Январь 2020 Жамият
1092 0

Президент Шавкат Мирзиёев Соғлиқни сақлаш тизимида қилиниши лозим бўлган ишлар борасида гапириб ўтди.

“Соғлиқни сақлаш соҳасини молиялаштиришни тубдан ислоҳ қилиш мақсадида бу йил мажбурий тиббий суғуртага оид қонунларни қабул қилиш ва уни амалга ошириш бўйича барча ташкилий чораларни ишлаб чиқиш лозим.

Ушбу тизим жорий йилда Сирдарё вилоятида тажриба сифатида бошланади.

Дори воситалари ҳаракатини назорат қилиш, контрафакт маҳсулотлар айланишига чек қўйиш ва дориларнинг реал нархини “онлайн” тартибида кузатиб бориш тизимини яратиш ҳам долзарб вазифалардандир“, деди Мирзиёев.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер