2 нафар дўстим билан шартлашганман. Шу сабаб ҳар куни 7,5 минг қадам юраман — Вазир
Аввалроқ, Олий ва ўрта махсус таълим вазири Aбдуқодир Тошқулов «Тошкент беш ташаббус ҳаракати» фестивали доирасидаги очиқ мулоқотда иштирок этаётгани ҳақида хабар берган эдик.
«Халқ сўзи» мухбири Инобат Аҳатованинг хабар беришича, учрашувда иштирокчилардан бири ОТМлардаги «кераксиз» фанлар ҳақида савол берди. Олий ва ўрта махсус таълим вазири саволга «креатив» жавоб қайтарди.
«Мен ўйлайман келгуси йилдан барча ОТМлар кредит модуль тизимига ўтади ва муассасаларда биттадан проректор чет эл жалб қилинади», деди вазир.
Тошқулов ўзининг баҳси ҳақида ҳам айтди.
«Кераксиз фан десам тўғри сўз топмаган бўламан. Лекин бевосита шу таълим йўналишига хос бўлмаган фанларни қисқартириш бўйича топшириқ кетди.
Вазир бўлгунимча ҳам суҳбатда айтгандим «Жисмоний тарбия» фанини кўпгина ривожланган давлатлар сингари фан сифатида олиш керакдир. Жисмоний тарбия билан одам ўзи шуғулланиши керак.
Масалан мен телефонимда 7,5 минг қадамлик «бланк» ўрнатганман. Бу оддий мисол. Икки нафар дўстим билан шартлашганман маълум бир «суммага». Ўзимни мажбурлаш учун. Кечаси 12 гача 7,5 минг қадам қўймасам, кечаси 12да мен пайнет қилиб, ўша пулни ташаб беришим керак. Ўзимни мажбурлаганман спортга», деди у.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг