17 минг 100 нафар ёшларга 7 минг гектардан ортиқ ер майдони узоқ муддатларга ижарага берилди

17:59 27 Ноябрь 2023 Жамият
492 0

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Фахриддин Ҳайитов маълум қилди.

110 минг 200 нафар ёшлар корхона ва ташкилотлардаги бўш (вакант) ва квота иш ўринларига ишга жойлаштирилди.

9 минг 700 нафари ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилинди.

55 минг 600 нафар ёшлар касб-ҳунарга ўқитилди.

121 минг 500 нафар ёшларга 2 миллиард 650 минг сўм оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида ягона электрон платформа орқали имтиёзли кредитлар ажратилди.

12 минг нафарга яқин ишсиз ёшлар ижтимоий ҳимояга олиниб, уларга ишсизлик нафақаси тайинланди.

Чет элда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш истагида бўлган 9 минг 203 нафар фуқаро хорижий давлатларга ташкилий тарзда юборилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер