15 декабрь куни баъзи ҳудудларда қор ёғиши мумкин
Фото: Халқ сўзи
«Ўзгидромет» 15 декабрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.
Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгарувчан бўлади, кечаси ва эрталаб ёмғир ёғади, қорга айланиши мумкин. Кундузи ёғингарчилик кутилмайди. Шамол ғарбдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 1-3° илиқ, кундузи 3-5° илиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3-8° совуқ, кундузи 0-5° илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5° совуқ, кундузи 2-7° илиқ бўлади.
Тошкент, Сирдарё, Самарқанд, Жиззах вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, кечаси ва эрталаб баъзи жойларда ёмғир ёғади, айрим жойларда қорга айланиши мумкин. Туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси ва кундузи 0-5° илиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, кечаси ва эрталаб баъзи жойларда ёмғир ёғади. Туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2-7° илиқ, кундузи 5-10° илиқ бўлади.
Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, куннинг биринчи ярмида баъзи жойларда ёмғир ёғади, айрим жойларда қорга айланиши мумкин. Туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2-7° илиқ, кундузи 5-10° илиқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор), баъзи жойларда кучли бўлади. Туман тушиши мумкин. Тошкент, Наманган вилоятларининг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи бор. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси ва кундузи 0-5° совуқ бўлади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг