14 январь — Ватан ҳимояилари куни

18:13 14 Январь 2020 Жамият
1200 0

Тинчликнинг қадрини ҳеч нарса билан қиёслаб бўлмайди. Бинобарин, осойишталик ҳукм сурган мамлакат тараққиётга эришади, одамлар эзгу ниятлари рўёбини кўриб, бахтли умр кечиради.

Энг бебаҳо неъматни асраб-авайлашда эса мард ва жасур, эл-юртга садоқатли ўғлонларнинг ҳиссаси беқиёс. Шу боис ўз ҳаётини Ватан ҳимоясидек улуғ ишга бағишлаган ҳарбийларимиз доимо эътиборда, эл ардоғидадир.

Халқимизнинг ҳарбий хизматчиларга нисбатан миннатдорлик туйғуси, ҳурмат-эҳтироми, айниқса, Ватан ҳимоячилари кунида янада яққолроқ кўзга ташланади. Бу йил ушбу санага бағишланган тадбирлар “Ватанпарварлик — миллий юксалиш кафолати!” деган умумий ғоя остида ўтказилмоқда.

Нукусда байрам тадбири

Ватан ҳимоячилари куни ҳамда Ўзбекистон Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 28 йиллиги Оролбўйида кенг нишонланди. Шу муносабат билан Нукусдаги “Мотамсаро она” ҳайкали пойига гулчамбарлар қўйилди. Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ҳамда Вазирлар Кенгаши, Мудофаа, Ички ишлар, Фавқулодда вазиятлар вазирликлари, Миллий гвардия, Давлат хавфсизлик хизмати, прокуратура, Давлат божхона ва солиқ қўмиталарининг ҳудудий бўлинмалари, кенг жамоатчилик, Қуролли Кучлар фахрийлари ва ёшлар иштирок этди.

Тадбир сўнгида гарнизонда жойлашган Қуролли Кучларнинг куч тузилмалари тантанали саф билан ўтишди.

Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат академик мусиқали театрида Ватан ҳимоячилари куни ҳамда Ўзбекистон Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 28 йиллиги байрам тадбири бўлиб ўтди.

Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси, ҳудудий ҳарбий маъмурий сектор раҳбариМ. Ерниязов Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 28 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан байрам табригини ўқиб эшиттирди.

Президентимизнинг 2020 йил 13 январбдаги “Ватан ҳимоячилари куни ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 28 йиллиги муносабати билан ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлар тўғрсида”ги Фармонига асосан давлатимизнинг юксак мукофотган ҳарбий хизматчилар орден ва медаллар топширилди.

— Шу ватанга хизмат қилаётганимдан фахрланаман, — дейди Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар бошқармаси оператив бошқарув маркази бошлиғи “Содиқ хизматлари учун” медали соҳиби Шаухат Кадиров. — Юксак эътибор учун, ҳарбийлар ва оила аъзоларимизга кўрсатилаётган эъзоз учун Президентимизга миннатдорлик билдирамиз.

Тантанали маросим санъат усталарининг байрам концерти билан якунланди.

Ҳидоят АҲМЕДОВ, “Халқ сўзи

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер