10 млн йиллик тимсоҳ скелети топилди
Перудаги палеонтологлар ёши тахминан ўн миллион йил бўлган тимсоҳнинг деярли тўлиқ скелетини тақдим этишди. Бу ҳақда маҳаллий нашрлар хабар бермоқда.
Маълумотларга кўра, судралиб юрувчи 2023 йил охирида мамлакат жанубидаги чўлдан топилган. Тимсоҳ қолдиқлари Ингеммет минтақавий геология идораси ёрдамида палеонтолог Марио Урбина раҳбарлигида Миоцен давридаги қаттиқ тошдан қазиб олинган.
«Ушбу тимсоҳ қолдиғи ўзига хос хусусиятларга эга. Чунки унинг узунлиги 3-4 метр бўлган деярли тўлиқ бўғимли скелет топилди. Ушбу тимсоҳ вояга етганида, бу намуналар узунлиги тўққиз метрга етар эди», дейилади хабарда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг