10 минг нафар қашқадарёлик “Yangi nafas” оммавий югуриш мусобақасида иштирок этади

13:24 14 Ноябрь 2023 Жамият
201 0

Фото: “Халқ сўзи”

Қарши шаҳрида Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи қабул қилинган сана муносабати билан жорий йилнинг 19 ноябрь куни бутун мамлакатимиз бўйлаб ўтказиладиган “Yangi nafas” оммавий югуриш мусобақаси олдидан матбуот анжумани ўтказилди.

Айтиб ўтиш жоиз, уч йилдан буён анъанавий равишда ўтказиб келинаётган “Yangi nafas” оммавий югуриш мусобақаси минглаб инсонларни бир мақсад йўлида бирлаштириш, соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилишда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Таъкидланишича, Қашқадарёда бу йил 10 минг нафардан ортиқ киши ушбу мусобақада иштирок этиши кутиляпти. Матбуот анжуманида вилоят ёшлар сиёсати ва спорт бошқармаси бошлиғи Ваҳоб Рўзиев иштирокчиларнинг хавфсизлигини таъминлаш, ғолибларни рағбатлантириш ва шу каби бошқа ташкилий масалаларда олиб борилаётган ишлар ҳақида кенг маълумот берди.

Матбуот анжуманида ОАВ вакиллари ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоб олишди.

Жаҳонгир БОЙМУРОДОВ, “Халқ сўзи”.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер