1 млрд. 406 млн. сўмлик дори ҳамда тамаки маҳсулотларининг ноқонуний олиб кирилиши ва сақланишига чек қўйилди

10:18 03 Октябр 2023 Жамият
304 0

Фарғона вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш бўлими ходимлари вилоят ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда Данғара туманида тезкор рейд тадбири ўтказилди.

Мазкур тадбир давомида фуқаро хонадони, “HAFEI” ва “Дамас” русумли автотранспорт воситаларида четдан ноқонуний олиб кирилаётган ҳамда сақланаётган хорижда ишлаб чиқарилган, божхона расмийлаштирувидан ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган дастлабки умумий қиймати 1 млрд. 406 млн. сўмлик жами 292 мингдан зиёд сифати кафолатланмаган дори воситалари ва 30 000 қути акциз маркалари бўлмаган тамаки маҳсулотлари ашёвий далил тариқасида олинди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер