1 августдан Silk Avia чипталар нархини пасайтиради

09:55 24 Июль 2023 Жамият
435 0

1 августдан 31 августгача Silk Avia барча йўналишларга чипталар нархини пасайтиради. Масалан, ушбу даврда Самарқандга 12 еврога, Фарғона ёки Наманганга 10 евро, Бухорога эса бор-йўғи 17 еврога учиш мумкин бўлади.

«Уч ойлик парвозлар натижаларига кўра, биз қулайроқ жадвал ишлаб чиқдик, энг оммабоп йўналишларни кучайтирдик, шунингдек, чегирма акциясини бошладик. Нисбатан кичик самолёт паркига қарамай, биз Ўзбекистон аҳолиси ва меҳмонларининг ички ташувларга бўлган эҳтиёжларини қондиришга ҳаракат қилмоқдамиз», — дейилади авиакомпания матбуот хизмати хабарида.

Авиачипталарни 21 июлдан бошлаб авиаташувчининг расмий www.silk-avia.com сайти, +99855 501-22-12 алоқа маркази ёки Ўзбекистон халқаро аэропортлари кассаларида арзонлаштирилган нархларда харид қилишингиз мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Silk Avia учта тарифга эга. ОДДИЙ тарифида фақат 5 кг қўл юки тақдим этилади — юклат махсус ўлчамга мос келиши керак — 40см х 30см х 20см. ОСОН тарифи ҳам қайтарилмайдиган, лекин қайта бронь қилиш ва 10 кг гача қўшимча багаж олиш имконияти мавжуд. ОМАД тарифига 20 кг гача юк, қайта бронь қилиш ва чиптани қайтариш киради.

Илгари амалда бўлган жадвал бўйича парвозлар учун чипта сотиб олган йўловчилар ўзгаришлар тўғрисида хабардор қилинади ва уларга бепул қайта бронь қилиш ёки тўловни тўлиқ қайтариш таклиф этилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер