Шу йилнинг 6 ойи давомида қанча янги енгил автомобиллар давлат рўйхатидан ўтказилгани очиқланди

Республика бўйича давлат рўйхатидан ўтказилган янги автотранспорт воситаларининг энг катта улуши Тошкент шаҳри (жамига нисбатан 26,8 % ёки 41 928 дона) ҳиссасига тўғри келади.

19:12 16.08.2022
Гулнора Каримованинг жиноий активларини Швейцариядан қайтариш бўйича якуний битим имзоланди

Битимни Ўзбекистон Республикаси номидан адлия вазири Р. Давлетов ва Швейцария номидан ушбу мамлакатнинг Президенти И. Кассис имзолади.

18:48 16.08.2022
Ёшларнинг стартап ва бизнес лойиҳаларини молиялаштириш учун 100 миллион АҚШ доллари эквиваленти миқдорида маблағ ажратилган

Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан, ёшлар ўртасида бизнес кўникмаларини шакллантириш ва тадбиркорликка ўқитиш бўйича бепул ўқув амалий курсларини онлайн тарзда ташкил этиш вазифаси белгиланди.

18:06 16.08.2022
Ўзбекистон ва Россия Президентлари кўп қиррали ҳамкорликни янада кенгайтириш масалаларини кўриб чиқдилар

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 16 август куни Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди.

18:03 16.08.2022
Кичик ГЭСлар қуришдаги зарурий гидроагрегатлар “Made in Uzbekistan” миллий бренди асосида ишлаб чиқарилади

“Ўзбекгидроэнерго” АЖ раҳбарияти, Ҳиндистоннинг мамлакатимиздаги фавқулодда ва мухтор элчиси ҳамда “MACLEC technical project laboratory pvt. LTD” компанияси (Ҳиндистон) раҳбарлари билан гидроэнергетика соҳасида янги ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш борасида икки томонлама учрашув бўлиб ўтди.

18:01 16.08.2022
Комиссия аъзолари намойишлар пайтида қўлга олинган шахсларга ҳимояланиш ҳуқуқининг таъминланганлик ҳолатини ўрганишмоқда

Амалдаги қонунчиликка мувофиқ, гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи ҳимояланиш ҳуқуқи билан таъминланади. Суд ишларини юритишнинг ҳар қандай босқичида малакали юридик ёрдам олиш ҳуқуқи кафолатланади.

17:58 16.08.2022
 Тошкент вилоятида тадбиркорларнинг мулкларини талон-торож қилган шахслар аниқланди

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

17:52 16.08.2022
Ҳайдовчи мастлик ҳолати бўйича текширувдан бўйин товласа, жаримага тортилади

Мазкур ҳуқуқбузарликнинг мопед, велосипед ҳайдовчи, уловли аравани бошқариб борувчи шахс томонидан содир этилиши БҲМнинг 3 баравари (900 минг сўм) миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

17:35 16.08.2022
Тарвуздан заҳарланиш: ундан қандай ҳимояланиш мумкин?

Тарвуз — инсон организми учун энг фойдали маҳсулотлардан бири. Айниқса, ёзнинг иссиқ кунларида тамадди учун ушбу резавордан бошқа фойдали ва енгил ҳазм бўлувчи маҳсулотни топиш мушкул.

17:26 16.08.2022
Ўзбекистон 7 ойда қанча мева ва сабзавот экспорт қилган?

Давлат статистика қўмитаси дастлабки маълумотларига кўра, 2022 йилнинг январь-июль ойларида Ўзбекистон қиймати қарийб 550 млн. АҚШ долларига тенг бўлган 968 минг тонна мева ва сабзавотлар экспорт қилган.

16:28 16.08.2022
Ҳиндистон — Ўзбекистоннинг муҳим ҳамкори

15 август — Ҳиндистон Республикаси Мустақиллиги куни.

16:05 16.08.2022

Янгиликлар тақвими

Кластер