От спорти: «Uzbekistan Global Tour 2022»нинг 8-босқичи ғолиб ва совриндорлари маълум бўлди

«Universal Horses Stable» от спорти клубида конкур бўйича «Uzbekistan Global Tour 2022» мусобақасининг 8-босқичи бўлиб ўтди.

17:16 27.11.2022
Қалин туман «Тошкент» аэропорти фаолиятини бир неча соатга чеклаб қўйди

Эрталаб соат 7:00 дан бошлаб Тошкент аэропортида об-ҳаво шароити — туман тушиши ҳамда кўриниш 100 метргача пасайиб кетганлиги сабабли 10 дан ортиқ рейслар кечиктирилди. Об-ҳаво шароити соат 11 га яқин яхшиланди. Аэропорт рейсларни қабул қилиш ва жўнатишни бошлади.

14:46 26.11.2022
«Uzbekistan Airways» барча эконом ва бизнес класс чипталарига 8 фоизлик чегирма эълон қилди

Авиачипталарни компаниянинг www.uzairways.com сайти, мобил иловаси, «Uzbekistan Airways Sales» филиали, Ўзбекистондаги агентликлар ва авиакомпаниянинг хориждаги ваколатхоналари орқали харид қилиш мумкин.

07:58 25.11.2022
Президент Шавкат Мирзиёевнинг 21-22 ноябрь кунлари Францияга тарихий ташрифи шарафига «THE INVESTOR UZBEKISTAN 2023» журналининг махсус сони нашр этилади

Нашрнинг таъкидлашича, Ўзбекистон қатор иқтисодий ислоҳотлар натижасида инвесторлар ишончини оширди ва стратегик жиҳатдан минтақадаги энг жозибадор сармоявий ҳудудлардан бирига айланди.

07:00 25.11.2022
«Тошкент» халқаро аэропортида автоматлаштирилган автотураргоҳ ишга туширилди

Тест режимида Тошкент халқаро аэропортининг жўнаб кетиш терминали олдида Ўзбекистонда биринчи бўлиб 333 та автотураргоҳга мўлжалланган тўлиқ автоматлаштирилган автотураргоҳ ишга туширилди. Бу инсон аралашувисиз ишлайдиган биринчи автотураргоҳ.

19:14 24.11.2022
Ўзбекистон Республикаси Президенти янги тайинланган элчиларни қабул қилди

Бугун, 24 ноябрь куни хорижий давлатларнинг мамлакатимизга янги тайинланган элчилари томонидан ишонч ёрлиқларини топшириш тантанали маросими бўлди.

15:31 24.11.2022
Тошкентда «Uzbekistan Trade Info» савдо ахбороти платформаси ишга туширилди — Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (ИТСВ) маълумотига кўра, тадбирни инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг ўринбосари Бадриддин Обидов кириш сўзи билан очди.

14:48 24.11.2022
Навоий давлат кончилик ва технологиялар университетида Германия компанияси билан ҳамкорликда ўқув маркази ташкил этилади

Германиянинг “Zeppelin” концерни таркибидаги “Zeppelin Uzbekistan” компанияси ҳамда Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети ўртасида кон саноати учун мутахассисларини тайёрлашга ихтисослашган ўқув марказини ташкил этиш бўйича меморандум имзоланди.

12:36 24.11.2022

Янгиликлар тақвими

Кластер