Тиббий ускуна, жиҳоз ва тез ёрдам машиналарини олиб кириш бўйича имтиёз 3 йилга узайтирилади

Келгусида ҳам тиббиётда хусусий секторни қўллаб-қувватлаш ва уларга қўшимча шароитларни яратиш давом эттирилиши таъкидланди.

15:23 10.11.2025
Малака оширишнинг масофавий, робот-симулятор, амалий, иш жойида мустақил тайёргарлик каби турлари йўлга қўйилади

Буюк бобокалонимиз Абу Али ибн Синонинг «Табиб доимо ўз билимини янгилаб турмоғи лозим. Зеро, тан ва табиат доим янгиланиб туради», деган ҳикматли сўзлари орадан минг йил ўтган бўлса ҳам, ўз аҳамиятини заррача йўқотмагани таъкидланди.

15:14 10.11.2025
Раҳбарларни рағбатлантириш тизими ўзгартирилади

Ҳар бир вилоятда энг яхши 2 та туманнинг соғлиқни сақлаш бўлими раҳбари ва оилавий поликлиника мудири АҚШ, Германия, Буюк Британия, Корея, Туркия каби тиббиёти ривожланган мамлакатларга менежерликка ўқитиш учун юборилади.

14:52 10.11.2025
Январ ойидан тиббиётда халқнинг баҳосини эшитадиган тизим жорий қилинади

Эндиликда 26 та марказ директорлари, вилоят, туман соғлиқни сақлаш раҳбарлари, оилавий поликлиника мудирлари бир ойлик аниқ режа асосида ишлашга ўтади.

14:36 10.11.2025
Хусусий клиникалар айрим юқори технологик хизматлар бўйича давлат шифохоналаридан ўтиб кетгани қайд этилди

Қарши шаҳри, Ангор ва Бўстон туманларида юрак-қон томир касалликлари юқори бўлишига қарамасдан, Кардиология маркази бу борада аниқ чора-тадбир белгиламагани айтилди.

14:20 10.11.2025
Аҳоли даромадининг катта қисмини дори-дармонга сарфлаётгани қайд этилди

Президент Шавкат Мирзиёев ушбу йиғилиш халқимиз учун ҳам, тиббиёт соҳаси ва унинг вакиллари учун ҳам фойдали бўлиши кераклигини кўрсатиб ўтди. Шу боис, ечимини кутаётган масалаларни очиқ-ойдин гаплашиб олишни таклиф этди.

14:00 10.11.2025
Сўнгги йилларда тиббиёт соҳасининг ўзига 20 миллиард доллар йўналтирилган

«Биринчи марта 45 та туманда буйрак кўчириб ўтказиш амалиёти йўлга қўйилгани инсон саломатлиги борасидаги ишларимизнинг яққол амалий тасдиғидир», – деди Президент.

13:48 10.11.2025
Айни вақтда Президент Шавкат Мирзиёев тиббиёт ва фармацевтика ходимлари билан учрашув ўтказмоқда

Давлатимиз раҳбари йиғилганларни Соғлиқни сақлаш соҳаси ходимлари куни билан самимий табриклади, эл-юртимиз саломатлиги посбонлари бўлган барча шифокор ва ҳамширалар, соҳа мутахассисларига ўзининг чуқур ҳурмати ва эзгу тилакларини билдирди.

13:39 10.11.2025
ДИПЛОМАТИК РЕНЕССАНС

Янги Ўзбекистоннинг изчил ташқи сиёсати унинг глобал майдонда ишончли ва прагматик ҳамкор сифатидаги мақомини мустаҳкамлайди

11:45 10.11.2025
Телеканаллар, радио ва ижтимоий тармоқлардаги айрим рекламаларга ишониб қолманг — Рақобат қўмитаси огоҳлантириш билан чиқди

Ҳозирга қадар Рақобат қўмитасига озиқ-овқат маҳсулотлари, дори воситалари ва биологик фаол қўшимчалар бўйича 2 минг 345 дан ортиқ мурожаат келиб тушган.

10:26 10.11.2025
Ўзбекистонда сунъий интеллект технологияларини жорий этиш ва ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди

Самарқанд шаҳрида ЮНEСКО Бош конференциясининг 43-сессияси доирасида Ўзбекистоннинг сунъий интеллектни жорий этишга тайёрлигини баҳолаш бўйича ЮНEСКОнинг тадқиқот лойиҳаси (Readiness Assessment Methodology) натижалари тақдимоти ўтказилди.

18:25 09.11.2025
«Тиббиёт ва фармацевтика ходимларини қўллаб-қувватлаш чоралари тўғрисида»ги Қарор қабул қилинди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тиббиёт ва фармацевтика ходимларини қўллаб-қувватлаш чоралари тўғрисида»ги Қарори эълон қилинди.

18:19 09.11.2025
Президент Шавкат Мирзиёев тиббиёт ходимларидан бир гуруҳини мукофотлади

Давлат раҳбари «Тиббиёт ходимлари куни муносабати билан соҳа ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида»ги Фармонни имзолади.

16:17 09.11.2025
Зироат Мирзиёева саратонга қарши курашаётган дунёнинг энг фаол 100 нафар аёли қаторига киритилди

«OncoDaily» халқаро платформаси саратон касаллигига қарши кураш йўналишида жаҳон миқёсидаги етакчи аёллар рейтингини эълон қилди.

16:28 08.11.2025
Президент Шавкат Мирзиёев аҳоли саломатлиги ва миллат генофондини гиёҳвандлик ва наркожиноятлардан самарали ҳимоя қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисидаги фармонни имзолади

Мазкур фармон билан эндиликда вояга етмаган шахсларни кучли таъсир қилувчи моддаларни айнан таълим ташкилотлари, талабалар ётоқхоналари, болалар оромгоҳларида ёки уларга туташ ҳудудларда истеъмол қилишга жалб қилганлик учун ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланади.

11:16 08.11.2025

Янгиликлар тақвими

Кластер