Германиянинг «CBZ München GmbH» ташкилоти вакиллари Тошкент транспорт университетида учрашув ўтказди

Тошкент транспорт университети ўқитувчи ва талабалари ҳамда Германиянинг «CBZ München GmbH» ташкилоти вакиллари ўртасида очиқ мулоқот бўлиб ўтди.

17:49 28.07.2023
Президент ушбу йиғилиш нега айнан Фарғонада бўлаётганига изоҳ берди

“Ушбу йиғилиш бежизга Фарғонада ўтказилмаяпти. Чунки бугун барча йўналишлар бўйича энг кўп тилга олинган ҳудуд бу Фарғона бўлаяпти.

17:48 28.07.2023
Ўзбекистон ва Латвия ҳукуматлараро комиссиясининг навбатдаги йиғилишига ҳозирлик кўрмоқда

Каспарс Герхардс таркибига мамлакатнинг асосий вазирликлари ҳамда ишбилармон доиралари вакиллари кирган Латвия делегациясига раҳбарлик қилишга тайёр эканлигини маълум қилди.

17:44 28.07.2023
Энди йўлдаги дислокация тушунчасидан воз кечилиб, барча йўл-патруль хизмати ходимлари учун маҳаллаларни қамраб олувчи жавобгарлик ҳудуди белгилаб қўйилади

Йиғилишда “Йўл ҳаракати хавфсизлиги – жамоатчилик назоратида” тамойили асосида йилига камида икки марта ижтимоий сўров ўтказиш йўлга қўйилиши таъкидланди.

17:37 28.07.2023
Ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган фирибгарлар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Олтинкўл туман бўлими томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Л.Д. фуқаро М.Т.ни қўшни Қирғизистон Республикасидаги тиббиёт институтининг 1-босқичини тамомлаганлиги тўғрисида ҳужжатлар тайёрлаб бериш орқали Андижон давлат тиббиёт институтининг 2-босқичига ўқишга киритиб қўйиш эвазига...

17:35 28.07.2023
Жисмоний тарбия ва спорт университети ҳузуридаги тиббиёт факультети Тошкент тиббиёт академиясининг Чирчиқ филиалига айлантирилади

Бугун имзоланган Президент қарорида Тошкент вилоятида соғлиқни сақлаш соҳаси учун олий маълумотли кадрлар тайёрлаш мақсадида қуйидаги вазифалар белгиланди:

17:34 28.07.2023
Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети ҳузуридаги тиббиёт факультети Тошкент тиббиёт академиясининг Чирчиқ филиалига айлантирилади

Спорт тиббиёти (“Спорт шифокори”, “Спорт диетологи” ва “Спорт фармакологи”) йўналишларига қабул параметрлари Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги томонидан тақдим этиладиган ҳақиқий эҳтиёждан келиб чиқиб, Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан шакллантирилади.

17:33 28.07.2023
Президентимиз йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш борасидаги ишлар аҳволидан халқимиз мутлақо норозилигини таъкидлади

Масалан, ўтган олти ойнинг ўзида 4 мингга яқин авто-авариялар содир этилиб, 873 нафар шахс вафот этган, 3,5 мингдан ортиғи жароҳат олган.

17:26 28.07.2023
Парк, хиёбон ва бозорларда жамоат тартибини сақлаш Миллий гвардия зиммасига юкланди

Миллий гвардияга қўшимча ваколат берилиб, парк, хиёбон ва бозорларда жамоат тартибини сақлаш ушбу тузилма зиммасига юкланди.

17:16 28.07.2023
Тошкент тиббиёт академиясида “Спорт шифокори” ва “Спорт диетологияси” магистратура мутахассисликлари жорий этилади

Тошкент тиббиёт академияси жисмоний тарбия ва спорт соҳаси учун спорт шифокори ва спорт диетологи мутахассисларини тайёрлаш бўйича бош олий таълим муассасаси ҳисобланиши белгиланди.

17:08 28.07.2023
Ўтган олти ойнинг ўзида турли низолар туфайли 600 дан зиёд жиноят содир этилган

Аёллар жиноятчилигининг 40 фоизга яқини ишламайдиган ёки доимий банд бўлмаган хотин-қизлар томонидан содир этилган. Бундан ташқари, жиноятдан 2,7 мингга яқин, оилавий зўравонликдан 20 мингга яқин аёллар жабр кўрган.

17:06 28.07.2023
“Вояга етмаганлар билан ижтимоий-ҳуқуқий ишлаш кластери” жорий этилади

Уюшмаган ёшлар билан ягона ёндашув асосида ишлашни йўлга қўйиш мақсадида Идоралараро кенгаш ва ҳудудий кенгашлар ташкил қилиниши белгиланди.

16:57 28.07.2023
Президент қарори: Спорт соҳаси учун тиббиёт кадрларини тайёрлаш тизими такомиллаштирилади

Бугун Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Жисмоний тарбия ва спорт соҳаси учун тиббиёт кадрларини тайёрлаш ҳамда спортчиларга тиббий хизмат кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

16:53 28.07.2023

Янгиликлар тақвими

Кластер