Ўзбекистон Ўшга 200 тонна инсонпарварлик ёрдами жўнатди

Андижон вилоят ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси жами 13 та автомашинага ортилган юкни Хўжаобод туманидаги «Дўстлик» чегара постидан олиб ўтиб, қўшни Қирғизистоннинг Ўш шаҳри Қорасув ҳудудига етказган.

15:54 16.07.2024
7 та вилоятда сел-сув тошқини хавфи эълон қилинди

«Ўзгидромет» агентлигининг огоҳлантиришича, республика ҳудуди бўйича ёмғир сувлари тўпланиши эҳтимоли бор, бу эса ҳудудларни сув босишига олиб келиши мумкин.

15:24 16.07.2024
Наманганда тарихий масжидни бузган қурилиш раҳбари қамоққа олинди

Бироқ у етказилган зарар эвазига уч карра миқдорда пул тўлагани сабабли қонунчилик талабларига асосан, унга нисбатан қўлланилган эҳтиёт чораси гаров эҳтиёт чорасига ўзгартирилган.

13:41 16.07.2024
Тошкентда иссиқ сув қувури ёрилиб кетди (видео)

Миробод тумани ҳокимлигига кўра, ҳодиса гидравлик синов вақтида юзага келган.

13:07 16.07.2024
Таиланд Ўзбекистон фуқароларига 15 июлдан визасиз тартибни жорий қилди

Таиланд ҳукумати 2024 йил 15 июлдан бошлаб Ўзбекистон ва яна 92 давлат фуқаролари учун 60 кунгача визасиз кириш тартибини расман жорий қилди

13:03 16.07.2024
Давлат мулкини «нол» қийматда сотиш амалиёти бекор қилинади

Қонун лойиҳасига кўра, давлат активларини сотишда хорижий тажрибани ҳисобга олган ҳолда ҳамда мамлакатимизда бозор тамойилларига асосланган соғлом рақобат муҳитини яратиш мақсадида давлат активларини «нол» харид қийматида сотиш амалиётидан воз кечилиб, электрон оммавий савдоларга чиқариш тартиби жорий қилинади.

12:53 16.07.2024

Янгиликлар тақвими

Кластер