Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги ижод мактаблари фаолияти тартибга солинди

Ижод мактабларида таълим – тарбия жараёни 7–11-синфларда амалга оширилади. Шунингдек, бир синфдаги ўқувчилар сони 20 нафардан ортиқ бўлишига йўл қўйилмайди.

16:32 19.12.2025
Шавкат Мирзиёев “Sojitz Corporation” раҳбарларини қабул қилди

Япониянинг етакчи компанияси билан ҳамкорликни янада кенгайтириш ва қўшма лойиҳаларни амалга оширишнинг асосий йўналишлари муҳокама қилинди.

16:28 19.12.2025
Экокритика ва болалар адабиёти: экологик онгни шакллантириш масалалари

Бугун табиат ҳақида сўз очилар экан, дарахтлару ҳайвонлар эмас, инсоннинг ўзи – унинг виждони, қарашлари ва танловлари муҳокама марказига чиқмоқда.

13:25 19.12.2025
Бирорта ҳам бекорчи одам йўқ маҳалланинг боғбон раиси

Яқинда “Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни” муносабати билан соҳа ривожига муносиб ҳисса қўшган бир гуруҳ фарғоналиклар Президентимиз фармони билан орден ва медаллар билан тақдирланди.

12:58 19.12.2025
Қишда жонланган тарих

Андижон шаҳри марказидаги “Қалъа” мажмуаси ўз вақтида ҳарбий эҳтиёжлар учун қурилган бўлса-да, бугун у ўтмишнинг энг оғир саҳифаларини ўзида жамлаган тарихий хотира сифатида намоён бўлади.

12:54 19.12.2025
Ҳар бир спорт мактаби, мураббийи фаолиятида аниқ натижа бўлиши шарт

Сирдарё вилояти ҳокими Эркинжон Турдимовнинг Президент олимпиадаси ҳамда халқаро ва комплекс мусобақаларда муваффақият қозонган вилоят спортчилари, уларнинг мураббийлари, спорт соҳаси мутасаддилари билан учрашуви бўлиб ўтди.

12:50 19.12.2025
Замонавий шароитларга эга янги бино она ва бола саломатлигига хизмат қилади

Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази Самарқанд вилоят филиалининг янги биноси фойдаланишга топширилди.

12:41 19.12.2025
БМТ ташкилоти Ўзбекистондаги яна бир лойиҳасини якунлади

БМТ ташкилоти Ўзбекистондаги яна бир лойиҳасини якунлади

10:44 19.12.2025
Ўзбекистон Президенти Япония Парламенти Маслаҳатчилар палатаси президенти билан учрашди

Учрашувда Ўзбекистон билан Япония ўртасидаги стратегик шериклик ва кўп қиррали ҳамкорликни ривожлантиришда парламентлар муҳим ўрин тутиши таъкидланди.

08:40 19.12.2025
Нилуфардан Қобилжонгача... Қобулжон Россияда этник нафрат туфайли ваҳшийларча ўлдирилган биринчи бола эмас

Сўнгги 22 йил ичида Россияда камида олти нафар тожик боласи этник нафрат туфайли ҳаётдан кўз юмган.

20:29 18.12.2025
Намангандаги мактабда ўқитувчи ва унинг шогирдлари ҳаво тозаловчи қурилма ихтиро қилди

Қурилма 220 вольт кучланишида ишлаб, бир соатда 80 куб метр ҳажмдаги ҳавони чанг заррачалари ва айрим радиоактив изотоплардан тозалай олади.

17:09 18.12.2025
“Рақамли Ўзбекистон — 2030” стратегияси доирасида Самарқанд шаҳрида иккита замонавий IT-Park қурилади

“Рақамли Ўзбекистон — 2030” стратегияси доирасида соҳасини ривожлантириш мақсадида қатор имтиёзлар берилган бўлиб, Самарқанд вилоятида ушбу имкониятлардан кенг фойдаланган ҳолда бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

16:59 18.12.2025
Жиноятни одатга айлантирган мансабдорлар

Оммавий ахборот воситалари ёки ижтимоий тармоқларда қайсидир амалдорнинг ўз мансаб мавқейидан фойдаланиб, тамагирлик қилгани, турли коррупцион ёки давлат мулкини ўзлаштириш билан боғлиқ жиноятларга қўл ургани ҳақидаги хабарларга тез-тез дуч келамиз.

16:10 18.12.2025
Ўзбекистон делегацияси БМТнинг Цивилизациялар альянси форумида иштирок этди

Анжуман БМТ Цивилизациялар альянсининг 20 йиллигига бағишланиб “Кўп қутбли дунёда инсоният йўлида мулоқот орқали ўзаро ҳурмат ва англашувнинг янги даври” шиори остида ташкил этилди.

12:41 18.12.2025
Сенаторлар “2026 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Қонунни муҳокама қилди

Сенатнинг ўн иккинчи ялпи мажлисида “2026 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Қонун кўриб чиқилди.

12:00 18.12.2025

Янгиликлар тақвими

Кластер