Сенатор ва омбудсман маҳкумлар билан учрашди

Тадбирда дастлаб сенатор Комила Каромова сўзга чиқиб, иштирокчиларга Сенатнинг ўнинчи ялпи мажлисида маъқулланган қонунлар мазмун-моҳияти ҳақида кенг маълумот берди.

12:23 10.10.2025
Поп туманида янги истироҳат боғи очилди

Туман марказида тантанали равишда фойдаланишга топширилган маданият ва истироҳат маскани дилтортар манзаралари билан кўнгилни ром этади. Давлат-хусусий шериклик асосида барпо этилган кўркам боғ катта майдондаги яшил ҳудуд, замонавий архитектура, қулай инфратузилмаси билан Поп шаҳрининг чиройини янада очиб юборди.

12:21 10.10.2025
“Диққат, маҳалла радиоузелидан гапирамиз!”

Ховос туманидаги Оқчангал маҳалласининг мўъжаз радиостудияси бор. Ушбу ҳудудий ахборот узатиш воситаси орқали маҳалла ҳаётига оид янгиликлар, эълонлар бериб борилади. Вақти-вақти билан миллий мусиқамиз садолари ҳам янграб туради.

12:19 10.10.2025
Фарғонада юк автомобили ёниб кетди

Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаблари ва етказилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

12:17 10.10.2025
“Шоҳимардон”да собиқ ўқувчилар билан онлайн мулоқот ўтказилди

Фарғона вилоятининг эксклав ҳудудида жойлашган “Шоҳимардон” маҳалла фуқаролар йиғинидаги 1-умумий ўрта таълим мактабида 374 нафар келажагимиз ворислари таълим-тарбия олмоқда.

12:17 10.10.2025
Тўрақўрғоннинг ишкомли ҳовлилари        

Водийда узумнинг аслини емоқчи бўлсангиз Фарғонанинг Олтиариғи-ю, Наманганнинг Тўрақўрғонига келинг, дея мулозамат қилишади.

12:15 10.10.2025
Тошкентда салонида қарийб 3 кг «гашиш» бўлган «Cobalt» тўхтатилди

Аниқланишича, мазкур гиёҳвандлик моддаси Тожикистондан контрабанда йўли билан олиб келинган.

12:11 10.10.2025
Тошкентда «InnoWeek–2025» — инновацион ғоялар халқаро ҳафталиги ўз ишини бошлади

Инновацион ривожланиш агентлиги томонидан ташкил этилган мазкур нуфузли тадбирда дунёнинг 30 га яқин давлатидан вакиллар иштирок этмоқда.

12:04 10.10.2025
Жаҳон чемпионатига чиққан навбатдаги жамоа номи маълум бўлди

Африканинг яна бир вакили мундиал масаласини ҳал қилди.

11:39 10.10.2025
Фабио Каннаваро дебют ўйинида ғалаба қозонди

Ўзбекистон терма жамоасини бошқарган бошқа хорижлик мутахассисларнинг дебюти қандай ўтган?

11:32 10.10.2025
Сирдарёда қовундан бир неча маҳсулот олинмоқда

Ўзбекистон қовунларининг экспорт географияси йил сайин кенгаймоқда. Шу билан бирга, эндиликда ундан олинаётган маҳсулотлар ҳам хориж бозорларида сотилмоқда.

11:26 10.10.2025
Жиззахда ҳам боғча болалари овқатдан оммавий заҳарланди

Ҳолат юзасидан Фориш туман прокуратураси томонидан жиноят иши қўзғатилган, ҳозирда суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

11:14 10.10.2025
Бугун она тили ва адабиёт фанларидан миллий сертификат синовлари учун рўйхатдан ўтишнинг охирги куни

Маълумот учун, тест синовлари 1-2 ноябрь кунлари бўлиб ўтади ҳамда натижалар 1 декабрь куни эълон қилинади.

11:11 10.10.2025
Тошкент вилоятида уйида наркотик ва қурол сақлаётган 5 ака-ука ушланди

Ҳозирда ушбу шахсларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

11:00 10.10.2025
165 минг нафардан зиёд муҳтож фуқарога ёрдам кўрсатилди

Гуландом Мизробова ҳаётнинг оғир синовларига дуч келиб, мураккаб вазиятга тушиб қолди. Аммо “Ойнинг ўн беши қоронғу, ўн беши ёруғ”, дейишганича бор. Не-не умидлар билан икки фарзандни боқиб, тарбиялаётган аёлни давлат томонидан йўлга қўйилган ижтимоий хизматлар тизими боши берк кўчадан олиб...

10:52 10.10.2025
Ўзбекистон элчиси Ироқ Президентига ишонч ёрлиқларини топширди

Аюбхон Юнусов Ўзбекистоннинг Ироқдаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси этиб тайинланди.

10:46 10.10.2025
Сурхондарёда 68 та боғча қурилиши бошланди

Сурхондарё вилоятида мактабгача таълим соҳасидаги ислоҳотлар самарадорлигини ошириш, болаларнинг таълимга бўлган қамровини кенгайтириш мақсадида муҳим ижтимоий лойиҳалар амалга оширилмоқда.

10:44 10.10.2025
Оқилона бошқарув ва ёшларга юксак эътибор намунаси

Маълумки, сентябрь ойи якунида давлатимиз раҳбари АҚШга ташриф буюриб, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 80-юбилей сессияси тадбирларида иштирок этди ҳамда қатор хорижий мамлакатлар етакчилари, халқаро ташкилотлар ва молиявий тузилмалар раҳбарлари билан музокаралар ўтказди.

10:40 10.10.2025
Ўзбекистон Кувайтни енгган ўйиндан фоторепортаж

Тошкентдаги «Олимпия» стадионида 9 октябрь куни бўлиб ўтган халқаро ўртоқлик учрашувида Ўзбекистон терма жамоаси Фабио Каннаваро бошчилигида илк синовини муваффақиятли ўтказди. Терма жамоамиз Кувайт устидан 2:0 ҳисобида ғалаба қозониб, янги бош мураббий даврини чиройли ғалаба билан бошлади.

10:33 10.10.2025
Қирғизистон давлат нефть ва нефть маҳсулотларини экспорт қилишни тақиқлади

Мамлакат Бош вазири имзолаган ҳужжатда бу тақиқ қачонгача давом этиши айтилмаган.

10:27 10.10.2025

Янгиликлар тақвими

Кластер