Ўзбекистон Президенти амалий ташриф билан Швейцарияга жўнаб кетди

Шавкат Мирзиёев АҚШ Президентининг таклифига биноан 21 январь куни Давос шаҳрида ташкил этилаётган Тинчлик кенгаши низомини имзолаш маросимида иштирок этади.

17:47 21.01.2026
Экстернат тартибида давлат аттестациясида иштирок этиш учун аризалар қачондан қабул қилиниши айтилди

Шунингдек, 2025-2026-ўқув йилида экстернат тартибида якуний давлат аттестацияси ўтказиладиган мактаблар ҳам белгиланган.

17:31 21.01.2026
Касбий таълимни ривожлантириш институтига директор тайинланди

Казакова Сахиба Абдурайимовна Касбий таълим агентлиги ҳузуридаги Касбий таълимни ривожлантириш институти директори лавозимига тайинланди.

17:15 21.01.2026
C1 сертификати учун тоифа олишда имтиёз берилмайди

Ижтимоий тармоқларда ўтган йиллардаги қарор тарқатилиб, ўқитувчиларда кўплаб саволлар туғилмоқда.

16:48 21.01.2026
Маҳмудхўжа Беҳбудий — Ватан ва маърифат фидойиси

Самарқанд вилоят ахборот-кутубхона марказида Республика Маънавият ва маърифат маркази шаҳар бўлинмаси ҳамкорлигида жадид маърифатпарвари Маҳмудхўжа Беҳбудий таваллуд куни муносабати билан “Маҳмудхўжа Беҳбудий — Ватан ва маърифат фидойиси” номли ижодий учрашув бўлиб ўтди.

15:17 21.01.2026
Ярим асрлик тарихга эга мактаб ёшларига қулайлик яратилди

Фаолият бошлаганига ярим аср тўлган 8 – сон мусиқа ва санъат мактаби учун 2026 йилнинг дастлабки ойи ўзгача руҳда кечмоқда.

15:11 21.01.2026
Мактаб муаллимининг “хоббиси”

Кўпчилигимиз гапирадиган тўтилар ҳақида эшитганмиз. Наманганлик қуш ишқибози Мусохон Эгамбердиев хонадонида шундай паррандани парваришлайди.

15:09 21.01.2026
Электр таъминотидаги истиқболли лойиҳалар

Андижон вилоятида 2025-2026 йилларда 500 миллион АҚШ долларига тенг лойиҳалар асосида қуввати 200 МВт бўлган 763 та кичик ва микро гидроэлектр станцияларини қуриш ва фойдаланишга топшириш режалаштирилган бўлиб, бу борада кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

14:19 21.01.2026
Матонатли “Йил Аёли”

Асли касби ҳамшира бўлган Гулмира Жумаева ҳаётнинг оғир синовлари олдида синмади.

12:39 21.01.2026
Самарали дипломатия мактаби

Президентимизнинг ташқи алоқаларга доир ташаббуслари туфайли Ўзбекистон халқаро сиёсатнинг янгича моделини яратмоқда

12:10 21.01.2026
Соғлиқни сақлаш тизимини такомиллаштириш бўйича комплекс чора-тадбирлар тақдимот қилинди

Президент Шавкат Мирзиёев соғлиқни сақлаш тизимини такомиллаштириш, аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш сифатини ҳамда соҳада амалга оширилаётган ислоҳотларнинг самарадорлигини оширишга қаратилган таклифлар тақдимоти билан танишди.

20:22 20.01.2026
Спорт соҳасидаги ишлар сарҳисоби ва устувор вазифалар муҳокама қилинди

Президент Шавкат Мирзиёев спорт соҳасида 2025 йилда амалга оширилган ишлар, йирик мусобақалар натижалари ҳамда 2026 йил учун мўлжалланган вазифалар юзасидан тақдимот билан танишди.

18:04 20.01.2026
Тил ўрганиб ўзлигимизни йўқотмайлик

Ҳар бир халқнинг юраги — унинг тили. Она тили — она қўшиғидек аллалайди, боболар сўзи каби тарбиялайди, миллатнинг руҳи бўлиб яшашни ўргатади. Тил йўқолса, нафақат сўз, балки тарих ҳам жим қолади, хотиралар йўқолиб гўё бўшлиқда бизни қолгандек бўламиз.

16:58 20.01.2026
Макрон АҚШ раҳбарининг жаҳлини чиқарди

Дональд Трамп Эмманюэль Макронни Ғазо бўйича «Тинчлик Кенгаши» га киришга мажбур қилишини айтди.

16:46 20.01.2026
Оролнинг яшил қалқони

Бир пайтлар қуриб, ортидан қумга ботган кемалар ва тузли шамол қолдирган Орол бугун бутунлай бошқа манзара билан намоён бўляпти. Қумга айланган денгиз тубида саксовул ва бошқа чидамли ўсимликлар илдиз отяпти. Бошланган кенг кўламли кўкаламзорлаштириш ишлари нафақат юртимиз, балки бутун минтақанинг...

15:52 20.01.2026
«Ўзбекистон – 2030» стратегиясида ижтимоий соҳалар бўйича белгиланган вазифалар муҳокама қилинди

Сенатнинг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси мажлисида «Ўзбекистон – 2030» стратегиясида ижтимоий соҳалар бўйича белгиланган вазифалар муҳокама қилинди.

20:22 19.01.2026
Бирлашган – албатта, ўзади

Давлатимиз раҳбарининг Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига Мурожаатномасида белгиланган вазифаларни амалга оширишда маҳаллий Кенгашлар депутатларининг ўрни беқиёс. Бугун маҳаллий Кенгашлар аҳоли билан ижро ҳокимияти ўртасидаги ишончли кўприкка айланиб бормоқда.

18:55 19.01.2026
“Аналог турмуш тарзи”. Инсонларда сунъий интеллектга қарши кайфият кучаймоқда

Мутахассисларнинг фикрича, ҳаддан ташқари экранга боғлиқлик руҳий чарчоқни кучайтириши мумкин, қўлбола машғулотлар эса инсонга якунланган иш ҳиссини ва хотиржамликни қайтара олади. Шу маънода, “аналог турмуш тарзи” замонавий жамиятда мувозанат излашнинг янги кўриниши сифатида намоён бўлмоқда.

17:30 19.01.2026
Султон Жалолиддин ва Шайх Кубро жасорати — матонат ва фидойилик тимсоли

Мактабгача ва мактаб ёшидаги болалар учун мўлжаллаб ёзилган “Султон Жалолиддин ва Шайх Кубро” тарихий достони болалар шоири Нуруллоҳ Остон (Нуруллоҳ Остонов) қаламига мансуб бўлиб, енгил ўқилиши ва болалар томонидан осон идрок қилиниши жиҳати билан аҳамиятлидир.

16:41 19.01.2026
Чироқчида бир кунда иккита мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди

Чироқчи туманининг Паканди маҳалласида жойлашган 6-сонли ҳамда Амир Темур маҳалласида жойлашган 88-сонли умумий ўрта таълим мактабларида ўқувчилар сони мавжуд қувватга нисбатан сезиларли равишда ошиб кетган, бу эса бир қатор муаммоларга сабаб бўлаётган эди.

16:30 19.01.2026

Янгиликлар тақвими

Кластер