Бугун тежамасак, эртага тополмаймиз

Оддий истеъмолдан тортиб, қишлоқ хўжалигида етиштириладиган ноз-неъматларгача сувсиз тасаввур қилиб бўлмайди.

17:13 14.10.2025
Шавкат Мирзиёев Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди

Ўзбекистон ва Россия Президентлари икки томонлама муносабатларнинг долзарб масалаларини муҳокама қилди.

16:49 14.10.2025
Ўзбекистонда доллар курси яна кўтарилди

Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 15 октябрь куни амалда бўладиган қийматини белгилади.

16:19 14.10.2025
Туман ҳокимлари яхши ишлаган «еттилик» вакилларини мукофотлайди

«Шунда «еттилик» ҳамжиҳат ва ягона жамоа бўлиб ишлайди», дея таъкидлади Президент.

16:03 14.10.2025
Бошқа мақсадлар учун бериб юборилган 20 гектар яшил ҳудуд тикланди

Бош прокуратурага бошқа мақсадлар учун бериб юборилган яшил ҳудуд, спорт майдончаси, болалар ўйингоҳларини жойига қайтариш бўйича топшириқ берилган эди.

15:55 14.10.2025
Президент мутасаддиларга барча маҳаллаларда ихтисослашувни охирига етказишни топширди

Бунда маҳаллалар аҳолиси билан учрашиб, уларнинг салоҳиятидан келиб чиқиб, аниқ ихтисослигини белгилаш, камида 200 минг аҳолини банд қиладиган микролойиҳаларни шакллантириш кераклиги кўрсатиб ўтилди.

14:55 14.10.2025
«Энг яхши солиқ тўловчи маҳалла» рейтинги эълон қилинади

Рейтингда 100 таликка кирган маҳаллага «Ташаббусли бюджет»нинг янги тизими бўйича инфратузилма харажатининг 75 фоизи бюджетдан тўлаб берилади.

14:31 14.10.2025
Шўрариқ маҳалласига борганим ҳокимларни кўзини очиши керак — Президент

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида маҳалла тизимини янада такомиллаштириш ва жойларда ишларни самарали ташкил этиш масалалари юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланди.

14:19 14.10.2025
Картинг бўйича Ўзбекистон Кубоги ғолиби маълум бўлди

Шу йилнинг 10-12 октябрь кунлари Наманган вилоятининг Учқўрғон туманидаги ўқув спорт техника клубига қарашли картадром яна бир бор юртдошларимизнинг диққат марказида бўлди.

14:11 14.10.2025
Каттақўрғонда қулупнай пишиб етилди

Қулупнай етиштириш бўйича бой тажриба тўпланган Каттақўрғон туманида шу ўсимликнинг янги навлари парваришланиб, фақат баҳорда эмас, балки куз фаслида ҳам ҳосил олинаётгани эътирофга молик.

13:22 14.10.2025
Оиладаги қийинчиликлар сабаб уйидан қочиб кетган 12 ёшли бола Ўзбекистонга қайтарилди

Истанбул шаҳрида ўзбекистонлик 12 ёшли бола онаси ва ўгай отаси билан муносабатдаги қийинчиликлар сабаб уйидан қочиб, маҳаллий полицияга мурожаат қилган.

12:48 14.10.2025
Саломатлик туризми шаҳарчаси барпо этилади

Шеробод туманидаги табиий мўъжиза — “Хўжаикон” туз ғорида саломатлик туризмини ривожлантириш мақсадида Германиянинг “Bizayla” компанияси билан ҳамкорликда амалга оширилаётган лойиҳанинг умумий қиймати 50 миллион еврога тенг.

11:59 14.10.2025
Ғазо келишувининг кейинги босқичи қандай амалга оширилади?

«CNN» таҳлилчилари баъзи жиҳатларга эътибор қаратди.

11:54 14.10.2025
Саида Мирзиёева Европа тикланиш ва тараққиёт банки президенти Одиль Рено-Бассо билан учрашди

Учрашув давомида Марказий Осиё мамлакатларининг яхши қўшничилик борасидаги умумий саъй-ҳаракатлари туфайли минтақада ишонч ва ҳамкорлик муҳити қарор топгани ҳақида якдил фикр билдирилди.

11:37 14.10.2025
Республика бўйлаб 9,1 миллиард сўмдан ортиқ давлат харидларида қонунбузарлик ҳолатлари аниқланди

Рақобат қўмитасининг ҳудудий бошқармалари томонидан давлат харидлари юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилди.

11:18 14.10.2025
Жисмоний тарбия ва мусиқа маданияти ўқитувчилари учун тоифа тестлари янги тартибда ўтказилади

Маълумот учун, шу йилнинг 25 октябрь куни умумтаълим мактабларининг жисмоний тарбия ва мусиқа маданияти фанлари ўқитувчилари учун тоифа тестлари ўтказилади.

10:55 14.10.2025
Самарқандда “Таълим ва касб” халқаро кўргазмаси ўтказилди

Самарқанд шаҳридаги “Ипак йўли” туризм ва маданий мерос халқаро университетида “Таълим ва касб” халқаро кўргазмаси бўлиб ўтди. Бундан кўзланган асосий мақсад ёшларнинг касб танлови, таълимдаги йўналишини аниқлаш, ўз истеъдод ва қизиқишига мос соҳани топишига кўмаклашишдан иборатдир.

10:48 14.10.2025
Ламин Ямал «Барселона»ни тарк этиши мумкин

Каталония клуби ҳужумчиси Ламин Ямал билан бош мураббий Ҳанс Флик ўртасида келишмовчилик юзага келгани ҳақида хабар берилмоқда.

10:44 14.10.2025
Франциядан дуранг, Германия ва Бельгиядан навбатдаги ғалаба

Европада 2026 йилги Жаҳон чемпионати саралаш босқичи ўйинлари давом этмоқда.

10:42 14.10.2025

Янгиликлар тақвими

Кластер