Китобдаги мактабда ўндан ортиқ фан умуман ўқитилмаётгани айтилди

Қашқадарё вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ушбу вазият юзасидан расмий муносабат берди.

19:00 04.11.2025
5 ноябрь куни айрим жойларда қор ёғиши кутилмоқда

Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, баъзи жойларда қор ёғади, туман тушиши мумкин.

18:13 04.11.2025
Тошкент вилоятида фермер хўжалиги ерини 54 минг долларга сотишга уринганлар ушланди

Ҳозирда ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

18:05 04.11.2025
«Ливерпуль» ёки «Реал Мадрид». Қайси жамоа кучлироқ?

УЕФА Чемпионлар лигаси 4-турининг марказий ўйини олдидан жамоаларнинг имкониятларини солиштириб чиқамиз

17:58 04.11.2025
«Ёмғир ёғди майда майдалаб...»

Узоқ кутилган ёмғир ҳам ёғди. Кузнинг сўнгги ойи ўтиб борар экан, қишдан ҳам дарак келяпти.

17:26 04.11.2025
Бағрикенглик — бу кундалик ҳаётда ҳар бир инсоннинг масъулиятидир — Галина Мельникова

​​​​​​​16 ноябрь — Халқаро бағрикенглик куни муносабати билан Ўзбекистонда олиб борилаётган бағрикенглик сиёсатининг ҳаётий аҳамиятига қаратилган маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилмоқда.

17:10 04.11.2025
Термиз жамоат транспорти янги босқичга қадам қўйди

Сурхондарё вилоятига Хитойнинг “Zhongtong Bus” компаниясида ишлаб чиқарилган 35 та замонавий, экологик тоза ва барча қулайликларга эга автобуслар етказиб келинди. Ушбу транспорт воситалари Термиз шаҳрида йўловчи ташиш тизимини янги босқичга олиб чиқишда муҳим аҳамият касб этади.

16:38 04.11.2025
Янги корхонага тамал тоши қўйилди

Фарғона туманидаги “Оқбилол” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида хориж инвестицияси иштирокида қаттиқ маиший чиқиндини қайта ишлаш орқали муқобил электр энергияси ишлаб чиқариш режалаштирилган. Шу мақсадда истиқболли лойиҳа доирасида янги корхона қурилишига киришилди.

16:35 04.11.2025
Хатирчида лалмикор ерларга сув чиқарилмоқда

Нурота тоғ тизмаларининг офтобрўй этакларида хатирчиликлар азал-азалдан лалмикор деҳқончилик билан шуғулланишган. Бироқ иқлим ўзгариши зироатчиликнинг бу йўналишида ўзини оқламай қўйганига анча бўлди. Натижада юзлаб томорқа эгалари даромадсиз ва минглаб аҳоли ишсиз қолди.

16:32 04.11.2025
Ёшлар – эртамизни ҳал қилувчи катта куч

Бугунги ўзгараётган глобал дунёда ҳар бир мамлакат ўзининг сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий барқарорлигини таъминлаш учун аввало фуқароларининг ҳуқуқий онги ва маданиятига таянади.

16:31 04.11.2025
Рим марказида ўрта асрларга оид минора қулаб тушди

Тарихи XIII аср бошларига бориб тақаладиган Конти минорасининг асл баландлиги тахминан 50 метрни ташкил этган.

16:21 04.11.2025
Президент ижтимоий ривожланиш бўйича иккинчи Бутунжаҳон саммитида иштирок этди

Президент ижтимоий ривожланиш бўйича иккинчи Бутунжаҳон саммитида иштирок этди.

15:34 04.11.2025
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Қатар Давлатига амалий ташрифи якунланди

Шайх Ҳамад номидаги халқаро аэропортда Ўзбекистон Президентини Бош вазир ўринбосари, мудофаа вазири Шайх Сауд бин Абдураҳмон Ол Соний ва бошқа расмий шахслар кузатиб қўйди.

14:23 04.11.2025
Ўзбекистон Президенти глобал ижтимоий адолатни мустаҳкамлаш бўйича ташаббусларни илгари сурди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 4 ноябрь куни Доҳа шаҳрида ўтаётган Ижтимоий ривожланиш бўйича иккинчи Жаҳон саммитида иштирок этди.

13:55 04.11.2025
Битирувчиларни ишга олган тадбиркорларга 5 миллиард сўмгача имтиёзли кредитлар берилади

Президент қарори билан «Олий таълим ташкилотлари битирувчиларининг ишга жойлашишига кўмаклашиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ–61 сон қарорга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

13:46 04.11.2025
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ижтимоий ривожланиш бўйича иккинчи Бутунжаҳон саммитидаги нутқи

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ижтимоий ривожланиш бўйича иккинчи Бутунжаҳон саммитидаги нутқи

13:38 04.11.2025

Янгиликлар тақвими

Кластер