Машаққатлар билан олиб келинган ускуналар тўлиқ ишлатилмаяпти, айримларининг қадоғи ҳали очилмаган — Шавкат Мирзиёев

«Барча марказ раҳбарлари эшитиб олсин: марказлар шахсий мулк эмас, уларнинг барчаси давлатники, халқники» — деди Президент.

14:30 10.11.2025
Хусусий клиникалар айрим юқори технологик хизматлар бўйича давлат шифохоналаридан ўтиб кетгани қайд этилди

Қарши шаҳри, Ангор ва Бўстон туманларида юрак-қон томир касалликлари юқори бўлишига қарамасдан, Кардиология маркази бу борада аниқ чора-тадбир белгиламагани айтилди.

14:20 10.11.2025
Аҳоли даромадининг катта қисмини дори-дармонга сарфлаётгани қайд этилди

Президент Шавкат Мирзиёев ушбу йиғилиш халқимиз учун ҳам, тиббиёт соҳаси ва унинг вакиллари учун ҳам фойдали бўлиши кераклигини кўрсатиб ўтди. Шу боис, ечимини кутаётган масалаларни очиқ-ойдин гаплашиб олишни таклиф этди.

14:00 10.11.2025
Тиббиётдаги ўзгаришларни қишлоқ ва олис ҳудудларда яшаётган миллионлаб одамларимиз ҳам ҳис қиляпти – Шавкат Мирзиёев

Давлат раҳбари аҳоли саломатлигини сақлашда яқиндан кўмак бераётган хорижий ҳамкорларга алоҳида ҳурмат ва эҳтиромини изҳор этди.

13:53 10.11.2025
Сўнгги йилларда тиббиёт соҳасининг ўзига 20 миллиард доллар йўналтирилган

«Биринчи марта 45 та туманда буйрак кўчириб ўтказиш амалиёти йўлга қўйилгани инсон саломатлиги борасидаги ишларимизнинг яққол амалий тасдиғидир», – деди Президент.

13:48 10.11.2025
Ўзбекистонликлар архитектура хизматлари учун 9,2 триллион сўм сарфлади

Ушбу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 15,3 фоизга ўсган.

12:59 10.11.2025
Ўзбекистон ёшлар терма жамоасининг рақиблари маълум

20 ёшгача бўлган қизлар ўртасидаги Осиё чемпионатига қуръа ташланди.

12:47 10.11.2025
Сенатор Уйчи тумани аҳолиси билан очиқ мулоқот ўтказди

Тадбирда сенатор Олий Мажлис Сенатининг ўн биринчи ялпи мажлисида муҳокама қилинган қонунлар ва қабул қилинган қарорлар мазмун-моҳияти юзасидан атрофлича маълумот берди.

12:16 10.11.2025
ДИПЛОМАТИК РЕНЕССАНС

Янги Ўзбекистоннинг изчил ташқи сиёсати унинг глобал майдонда ишончли ва прагматик ҳамкор сифатидаги мақомини мустаҳкамлайди

11:45 10.11.2025
Наркожиноятлар учун жавобгарлик оғирлаштирилади

«Аҳоли саломатлиги ва миллат генофондини гиёҳвандлик ва наркожиноятлардан самарали ҳимоя қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисида»ги Президент Фармони қабул қилинди.

11:32 10.11.2025
Ҳафта давомида кунлар яна исиб, ҳарорат 20 даражагача кўтарилади

«Ўзгидромет» иш ҳафтаси давомида кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

11:26 10.11.2025
Айрим тиббиёт ходимлари фарзандларининг контракт суммаси бир қисми қоплаб берилади

«Тиббиёт ва фармацевтика ходимларини қўллаб-қувватлаш чоралари тўғрисида»ги Президент қарори қабул қилинди.

10:55 10.11.2025
АҚШдан Ўзбекистонга келган турист сони ҳақида маълумот берилди

Ушбу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 5,2 минг нафарга ёки 22,4 фоизга ошган.

10:49 10.11.2025
Телеканаллар, радио ва ижтимоий тармоқлардаги айрим рекламаларга ишониб қолманг — Рақобат қўмитаси огоҳлантириш билан чиқди

Ҳозирга қадар Рақобат қўмитасига озиқ-овқат маҳсулотлари, дори воситалари ва биологик фаол қўшимчалар бўйича 2 минг 345 дан ортиқ мурожаат келиб тушган.

10:26 10.11.2025
Сан-Францискода отишма юз берди. Тўрт нафар бола жароҳат олди

Бу ҳақда «Associated Press» маҳаллий ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига таяниб хабар тарқатди.

10:16 10.11.2025

Янгиликлар тақвими

Кластер