Президент Мурожаатномага якун ясар экан, унда айтилган вазифаларни дунёдаги ҳозирги мураккаб шароитда амалга ошириш осон бўлмаслигини қайд этди.
13:30 20.12.2022Миллий хавфсизликни таъминлаш, Қуролли Кучларимиз жанговар салоҳиятини ошириш борасидаги ишлар янги босқичга олиб чиқилади.
13:22 20.12.2022Умуман, 2023 йилда экспорт ҳажми тарихимизда илк бор 23 миллиард доллардан ортади (2018 йилда 14 миллиард доллар бўлган).
13:14 20.12.2022Келаси йили қарийб 30 миллиард доллар сармоя жалб қилинади, шундан 25 миллиард доллар хусусий инвестициялар бўлади.
13:12 20.12.2022Жумладан, Устюртнинг юқори истиқболга эга чуқур қатламларида қидирув ишларига нуфузли хорижий инвесторлар жалб қилинади.
13:06 20.12.2022Аҳоли хонадонларида эса қуёш панели ўрнатишга ажратиладиган субсидиялар ҳажми 2 баробарга кўпайтирилади.
13:00 20.12.2022Илғор тажрибалар асосида солиқ ва божхона маъмурчилиги жиддий ислоҳ қилинади.
12:57 20.12.2022Кооперация фаол қўллаб-қувватланади, кичик ва ўрта қувватли сақлаш, саралаш ва қайта ишлаш инфратузилмаси ривожлантирилади.
12:42 20.12.2022Бу борада мавжуд вазиятни ижобий томонга ўзгартириш учун экология ва атроф-муҳитни асраш бўйича саъй-ҳаракатлар, хусусан, «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасидаги ишлар кучайтирилади.
12:40 20.12.2022