Ўзбекистонга 10 ойда 9,7 миллион нафар турист келди

Ушбу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 50 фоизга ошган.

12:01 25.11.2025
Тошкентнинг тўрт йўналишида камида 3 тадан сунъий кўл барпо этилади

Сув ресурсларидан самарали фойдаланиш ва атмосфера ҳавоси сифатини яхшилаш мақсадида пойтахтнинг шарқ, ғарб, шимол ва жануб йўналишларида янги сунъий сув ҳудудлари ташкил этилиши белгиланган.

11:28 25.11.2025
Шомуродов гол урган ўйинда «Башакшеҳир» мағлубиятга учради

Ушбу мағлубиятдан сўнг Истанбул клуби турнир жадвалида 13-ўринга тушиб кетди.

11:27 25.11.2025
Малайзияда тошқинлар сабабли 10 мингдан ортиқ киши эвакуация қилинди

Маҳаллий ҳокимият камида 65 та вақтинчалик эвакуация марказини ташкил этди.

11:06 25.11.2025
Рақобат қўмитаси нархларни миллий валютада кўрсатмаган ахборот ресурсларига чора кўрди

Сўнгги пайтларда ижтимоий тармоқлар орқали эълон қилинаётган товарлар (ишлар, хизматлар) рекламаларида нархларни хорижий валюталарда кўрсатиш кенг тарқалаётганлиги кузатилмоқда.

11:06 25.11.2025
Ҳаво тозалагичлар божхона божидан озод этилади

Президент фармони билан тадбиркорлик субъектлари ва фуқаролар томонидан маиший ҳаво тозалаш ускуналари Ўзбекистон ҳудудига олиб кирилганда божхона божидан озод этилади.

11:02 25.11.2025
Тошкентнинг ҳаво мониторинги тизими кенгайтирилади ва янги лабораториялар ташкил этилади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 24 ноябрдаги ПФ–229-сон «Тошкент шаҳрида экологик вазиятни яхшилаш бўйича кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармони қабул қилинди.

10:56 25.11.2025
Тошкентда экологик талабларга жавоб бермайдиган корхоналар фаолиятига қатъий чекловлар жорий этилади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 24 ноябрдаги ПФ–229-сон «Тошкент шаҳрида экологик вазиятни яхшилаш бўйича кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармони қабул қилинди.

10:53 25.11.2025
Президент Тошкент шаҳрида экологик вазиятни яхшилаш бўйича муҳим Фармонни имзолади

Фармонга мувофиқ, Тошкент шаҳрида экологик вазиятни яхшилаш юзасидан кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича махсус комиссия тузилди.

10:46 25.11.2025
АҚШ Россиядан Трампнинг тинчлик режаси бўйича музокараларни “тезлаштиришни” сўрайди

Оқ уй матбуот котиби Кэролайн Левиттнинг айтишича, АҚШ президенти Украинадаги можарони ҳал қилиш истиқболларига оптимистик муносабатда.

10:33 25.11.2025
Парламент сўрови натижалари Самарқанд вилояти мисолида ўрганилди

Сенат ишчи гуруҳи томонидан доривор ўсимликларни етиштириш, қайта ишлаш, уларга квота ажратиш, соҳада илмий тадқиқотлар олиб бориш юзасидан юборилган парламент сўрови натижалари Самарқанд вилояти мисолида ўрганилди.

10:15 25.11.2025
Тошкентдаги экологик вазият бўйича Президент Администрациясида шошилинч йиғилиш ўтказилди

Йиғилиш аввалида сўнгги кунларда Тошкентда ҳаво ифлосланиши даражаси сезиларли равишда ортиб бораётгани чуқур ташвиш уйғотаётгани, бу эса аҳолининг ҳақли равишда хавотирини ошираётгани таъкидланди.

22:12 24.11.2025

Янгиликлар тақвими

Кластер