Янги ўқув йилидан 9-синф битирувчилари техникумларда бепул ўқийди

«Касбий таълим тизимида ислоҳотларни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент қарори қабул қилинди.

13:55 28.10.2025
Япониянинг Ўзбекистондаги янги элчиси тайинланди

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири ундан ишонч ёрлиқларини қабул қилиб олди.

12:30 28.10.2025
Қўшилган қиймат солиғи билан боғлиқ фирибгарлик ҳолати фош қилинди

Қонунбузар тадбиркорга 17 миллиард сўмлик ҚҚСнинг манфий фарқ суммасини қайтариш ҳамда унинг тўхтатилган гувоҳномасини қайта фаоллаштириб беришни ваъда қилган.

09:29 28.10.2025
Саида Мирзиёева ҳам АҚШ делегацияси билан учрашув ўтказди

Учрашувда икки мамлакат ўртасида савдо соҳасида очилаётган имкониятлар ва жамоат хавфсизлиги борасида ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалалари юзасидан фикр алмашилган.

21:42 27.10.2025
Сербиянинг Ўзбекистондаги янги элчиси тайинланди

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири ундан ишонч ёрлиқларини қабул қилиб олди.

21:24 27.10.2025
Фуқароларни хорижга ишга юборишни ваъда қилган «уддабуронлар» қўлга тушди

Жанубий Корея ва Словакия давлатларига ишга юборишни ваъда қилган фирибгарлар ушланди.

10:22 27.10.2025
Наманганда иш фаолиятини тўхтатган «заправка»да портлаш содир бўлди (+видео)

Маълум бўлишича, мазкур портлаш оқибатида пайвандловчи сифатида ишлаган бир нафар шахс вафот этган.

17:23 26.10.2025
Тошкент вилоятида 5 миллиард сўмдан ортиқ валютани Тожикистонга ноқонуний олиб чиқмоқчи бўлган шахслар қўлга олинди (+видео)

ДХХнинг Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ҳамда Божхона идоралари ходимлари ҳамкорлигида «Фарҳод» чегара божхона пости орқали валюта қимматликларини Тожикистонга ноқонуний олиб чиқиб кетилишининг олдини олиш мақсадида тезкор тадбир ўтказилган.

12:31 26.10.2025
Шахбоз Умаров «Ордабасы» клуби устидан ФИФАга шикоят қилди

Манба маълумотича, футболчи 31 миллион 690 минг тенге (тахминан 58 минг АҚШ доллари) миқдоридаги қарзни талаб қилмоқда.

11:04 25.10.2025
Навоий эркин иқтисодий зоналар сиёсатининг намунасига айланмоқда

Эркин иқтисодий зоналар ҳар бир мамлакатда янги ишлаб чиқариш қувватларини жорий этиш, юқори технологик ишлаб чиқаришни ривожлантириш, рақобатбардош ҳамда импорт ўрнини босувчи, экспортга йўналтирилган тайёр саноат маҳсулотларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш мақсадида ташкил этилади.

20:27 24.10.2025
Қирғизистондаги ёнғинда оиланинг 6 нафар аъзоси ҳалок бўлди

Қўшниларнинг қайд этишича, оила ўтган йили янги уйга кўчган ва алоҳида яшай бошлаган бўлган.

18:21 22.10.2025
Аттестация жараёнларини тўғридан-тўғри эфир орқали кузатиб бориш имконияти яратилди

Тест синовларини онлайн кузатиб бориш учун махсус сайт ишга туширилди.

11:03 22.10.2025
ДХХ икки вилоятда ноқонуний дори воситалари савдосига чек қўйди

Давлат хавфсизлик хизмати ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари ҳамкорлигида Жиззах ҳамда Самарқанд вилоятида тезкор тадбир ўтказилди.

10:06 22.10.2025
Фавқулодда вазиятлар хавфини бартараф этиш соҳасига сунъий интеллект, робототехника ва замонавий рақамли технологиялар кенг жорий этилади

«Аҳоли ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан ишончли муҳофаза қилиш соҳасини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш тўғрисида»ги Президент Фармони қабул қилинди.

11:57 21.10.2025
Тошкентда қиймати 150 млн долларлик тиббиёт кластери ташкил этилади

Мазкур лойиҳа Корея Эксимбанки билан ҳамкорликда амалга оширилмоқда.

22:54 20.10.2025
Тошкентда 3 та машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди

Ҳодиса оқибатида ҳайдовчилар ва бир нафар йўловчи жабрлангани айтилмоқда.

22:35 20.10.2025
Самарқандга кириш вақтинча чекланади

Шаҳар ЮНEСКО Бош конференциясининг 43-сессиясига мезбонлик қилади.

20:50 20.10.2025
Япониянинг нуфузли университети билан давлат хизматчилари таълими бўйича ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди

Бошқарув самарадорлиги агентлиги вакиллари Япониянинг Нагоя университети Осиё ҳамкорликни ривожлантириш департаменти директори, Осиё сунъий йўлдош кампуслари институти (ASCI) директори, профессор А. Ямаучи бошчилигидаги делегация билан учрашув ўтказди.

17:25 20.10.2025
Ўзбекистонда cув соҳаси рақамлаштирилади

«Сув соҳасини рақамлаштириш жараёнини янада жадаллаштириш ва барқарор ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент Фармони қабул қилинди.

17:11 20.10.2025
Миграция агентлиги Россияда фаолият юритаётган ўзбекистонлик халқаро юк ташувчи ҳайдовчиларни огоҳлантирди

Ўзбекистонлик ҳайдовчилар миграция қоидаларига амал қилмаслик оқибатида Россия ички ишлар органларининг «кириши ман этилган шахслар» рўйхатига тушиб қолмоқда.

14:48 20.10.2025

Янгиликлар тақвими

Кластер