Олий Мажлис Сенатининг ўн биринчи ялпи мажлиси ўз ишини бошлади

Унда Сенат, ҳукумат аъзолари, вазирлик ва идораларнинг вакиллари, маҳаллий Кенгашларнинг депутатлари, Сенат ҳузуридаги Ёшлар парламенти аъзолари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари қатнашмоқда.

10:29 31.10.2025
Наманганда қалбаки дори ишлаб чиқараётган яширин цех фош қилинди (+видео)

Тезкор тадбир давомида умумий қиймати 30 миллиард сўмни ташкил этувчи товар-моддий бойликлар ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинган.

09:56 31.10.2025
Ўзбекистон уруғлари Свалбард Бутунжаҳон уруғ сақлаш омборига топширилди

Ушбу қадам — Ўзбекистоннинг аграр илм-фани, тарихий мероси ва глобал озиқ-овқат хавфсизлигига қўшган амалий ҳиссасининг ёрқин ифодасидир.

20:58 30.10.2025
Sports24.uz: Жонли трансляциялар ва Ўзбекистон спортининг энг сўнгги янгиликлари

Sports24.uz сайтида футбол, ​​хоккей ва боксни кузатиб боринг! Ўзбекистон ва жаҳондаги сўнгги янгиликлар ва профессионал таҳлиллар.

20:50 30.10.2025
Финляндия Республикаси Президенти Александр Стубб Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди

Ушбу марказ давлатимиз раҳбари ташаббуси асосида бунёд этилган бўлиб, ўз мақсади ва йўналишига кўра, жаҳонда ўхшаши бўлмаган йирик мажмуа саналади. Айни пайтга қадар марказга турли давлатлар, халқаро ва хорижий ташкилотлар раҳбарлари, таниқли олимлар ва мутахассислар ташриф буюриб, унинг ўзига хос...

20:29 30.10.2025
Ёшлар тарбиясига масъул нуронийлар

Ҳар қандай жамиятнинг ёши улуғ одамларга бўлган эътибори ва ғамхўрлиги унинг маданий даражасини белгилайди. Мамлакатимизда кексалар ҳаёт даражасини яхшилаш, моддий ва маънавий жиҳатдан қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор берилмоқда.

18:50 30.10.2025
Томорқадаги барака

Азалдан ота-боболаримиз бир қарич томорқадан ҳам унумли фойдаланиб, яхши даромад олишга эътибор қаратган. Ғузор туманининг Даштобод қишлоғида яшовчи Тўрақул Қоржовов ҳам деҳқончиликнинг катта даромад манбаилигига бугун ўз фаолияти мисолида амин бўлмоқда.

15:38 30.10.2025
Баркамоллик ва гўзаллик спорти

Сув спортининг оҳанрабоси бор. Жисмни чиниқтирувчи машқлар орасида сузишга етадигани йўқ. Спортнинг мазкур тури ёшлар ўртасида оммалашиб, иқтидорлар парвозига қанот бағишламоқда. Бир қатор халқаро мусобақаларда юртимиз байроғини баланд кўтараётган наманганлик ёш спортчилар бунга ёрқин мисолдир.

15:25 30.10.2025
Биз сув ичган дарёлар

Ўзбек ва қирғиз азалдан бир эту тирноқ. Бу ўхшашлик ҳатто мақолларимизда ҳам акс этган

14:39 30.10.2025
Пойтахтдаги мактабларда тиббий ниқоб тақиш тартиби жорий этиладими?

Ижтимоий тармоқларда тарқалган шу мазмундаги хабарларга Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Нурмат Атабеков ойдинлик киритди.

14:26 30.10.2025
Хотин-қизлар бандлиги доимий эътиборда

Жалақудуқ туманида хотин-қизлар бандлигини таъминлаш, уларни доимий даромад манбаига эга қилиш бўйича самарали ишлар амалга оширилмоқда.

14:25 30.10.2025
Сирдарё — Фужиан: ҳамкорликнинг янги босқичи

Сирдарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Эркинжон Турдимов бошчилигидаги делегация бир неча кундан буён хизмат сафари билан Хитой Халқ Республикасида бўлиб турибди.

14:23 30.10.2025
ЮНЕСКО Бош конференциясининг 43-сессияси арафасида брифинг ўтказилди

Бугун Самарқанд шаҳрида БМТнинг Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича ташкилоти (ЮНЕСКО) Бош конференциясининг 43-сессияси ўз ишини бошлайди. Ушбу нуфузли халқаро анжуман арафасида оммавий ахборот воситалари вакиллари учун брифинг ўтказилди.

14:19 30.10.2025
Президент Шавкат Мирзиёев ва Словакия Республикаси Президенти Петер Пеллегрини стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилди

Ўзбекистон билан Словакия ўртасидаги стратегик шериклик ва кўп қиррали ҳамкорлик муносабатларини янада кенгайтиришнинг долзарб жиҳатлари кўриб чиқилди.

14:14 30.10.2025
Фарғонада 2,1 миллиард сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланган ошхона фош қилинди (+видео)

Ҳозирда мазкур вазиятга оид барча ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилган.

13:04 30.10.2025
Ахсикент дунё сайёҳларини ҳайратга солмоқда

Уч минг йиллик тарихга эга Ахсикент ёдгорлиги аждод ва авлодлар узвийлигини акс эттирган чорраҳа сифатида янги қиёфа касб этаётир. Кўҳна шаҳар харобалари остидан қазиб олинаётган қимматбаҳо осори атиқалар бу ерда ташкил этилаётган археологик кластерни маъно ва мазмун жиҳатидан бойитмоқда.

12:28 30.10.2025
«Бавария» рекорд ўрнатди

Жамоа кетма-кет ўн тўртинчи ўйинда ғалаба қозонди.

12:26 30.10.2025
Ойбекнинг асари орадан 81 йил ўтиб қайта саҳналаштирилди

Гап Мусо Тошмуҳаммад ўғли Ойбекнинг “Маҳмуд Торобий” асари ҳақида бормоқда. Маълумотларга қараганда, у суронли 1941 йилнинг кузида, атиги 25 кунда ёзиб тугалланган ва кейинчалик драматик достон сифатида эълон қилинган. Асар 1944 йилда илк бор Алишер Навоий театри жамоаси томонидан саҳналаштирилган.

11:56 30.10.2025
Қўқонда IT-Park ташкил этилди

Қўқон шаҳрида аҳолига кўрсатилаётган рақамли хизматлар кўламини ошириш ва ахборот технологияларидан самарали фойдаланиш доимий эътиборда.  

11:54 30.10.2025

Янгиликлар тақвими

Кластер