Адлия вазирига биринчи ўринбосар тайинланди

Президентнинг тегишли қарори билан Истамов Маҳмуд Шуҳратович адлия вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

14:29 27.11.2025
Адлия вазирига янги ўринбосар тайинланди

Президентнинг тегишли қарори билан Шерзод Рабиев адлия вазири ўринбосари лавозимидан озод этилди.

14:11 27.11.2025
Ортга қайтмас Жавоҳирга бахшида

Шахмат бўйича Халқаро гроссмейстер Жавоҳир Синдаров Жаҳон кубогини қўлга киритди.

12:59 27.11.2025
Фарғона туманида 831 млн сўмлик табиий газ ўғирланди

Ҳозирда ҳолат юзасидан далолатнома тузилиб, барча ҳужжатлар ҳуқуқ-тартибот органларига юборилган.

11:55 27.11.2025
Марказий Осиёда сув ва ер ресурсларини барқарор бошқариш бўйича қиймати 18,4 миллион АҚШ доллари бўлган ташаббуслар ишга туширилди

Марказий Осиёда сув ва ер ресурсларига ортиб бораётган босим, иқлим ўзгариши таъсирининг кучайиши, ерларнинг деградацияси ва қурғоқчилик каби долзарб масалаларга жавобан янги йирик экологик ташаббус амалга оширилмоқда.

11:49 27.11.2025
Оқ уй яқинида отишма юз берди. Миллий гвардиячилар оғир яраланди

Дональд Трамп жиноятчига бу қилмиши учун “энг оғир жазо” қўлланилишини маълум қилди.

11:16 27.11.2025
Исроил Иордан дарёсининг Ғарбий соҳилининг шимолида кенг кўламли операцияни бошлади

Исроил армияси бу ҳудудда «терроризм илдиз отишига йўл қўйилмаслигини» таъкидлади.

11:13 27.11.2025
Сенатда ЕХҲТ Раисининг гендер масалалари бўйича Махсус вакили билан учрашув бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 26 ноябрь куни Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаеванинг ЕХҲТ Раисининг гендер масалалари бўйича Махсус вакили Саара-София Сирень билан учрашуви бўлиб ўтди.

10:46 27.11.2025
Сенатор Душанбе шаҳрида Марказий Осиё мамлакатлари етакчи аёллари мулоқотининг якунловчи тадбирида қатнашди

2026 йилда Марказий Осиё мамлакатлари етакчи аёллари мулоқотига Ўзбекистон раислик қилиши қайд этилди.

10:45 27.11.2025
Сенаторнинг пойтахт Учтепа туманидаги мулоқотлари

Сенатнинг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси аъзоси Гулнора Маъруфова бошчилигидаги ишчи гуруҳ Тошкент шаҳар Учтепа туманида бир қатор учрашувлар ва мулоқотлар ўтказди.

10:43 27.11.2025
Голларга бой ўтган тун. Грецияда 7 та, Парижда 8 та гол киритилди

Европа чемпионлар лигасининг бешинчи тур ўйинлари бўлиб ўтди.

10:42 27.11.2025
Сенатор Марказий Осиёда хавфсизликни таъминлашга бағишланган халқаро конференцияда иштирок этди

Анжуманда глобал ва регионал хавфсизлик тизимида халқаро ташкилотларнинг ўрни, шунингдек, Марказий ва Жанубий Осиёда барқарорликни мустаҳкамлашда минтақавий ҳамкорликнинг долзарблиги юзасидан маърузалар эшитилди.

10:41 27.11.2025
Алимент тўловчилар суғурта полиси орқали хорижга чиқиб келиши мумкин бўлади

Суғурта полисининг мавжудлиги Мажбурий ижро бюроси томонидан Истиқболли лойиҳалар миллий агентлигининг ахборот тизимидан автоматик равишда аниқланади.

10:15 27.11.2025
Сардор Рустамбоев Ўзбекистоннинг Бангладешдаги янги элчиси бўлди

У бир вақтнинг ўзида мамлакатнинг Ҳиндистондаги элчиси ҳам ҳисобланади.

10:04 27.11.2025
25 йилдан ортиқ қидирувда бўлган халқаро террористик ташкилот аъзоси Ўзбекистонга қайтарилди

Ҳозирда унга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан қўзғатилган жиноят иши доирасида тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

08:25 27.11.2025
27 ноябрь куни ўзбекистонликлар қандай об-ҳавога гувоҳ бўлади?

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди.

22:31 26.11.2025

Янгиликлар тақвими

Кластер