11 ноябрь куни ҳаво ўзгарувчан бўлиб, ҳарорат 20 даражагача исийди

«Ўзгидромет» 11 ноябрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.

16:15 10.11.2025
Президент Шавкат Мирзиёев соғлиқни сақлаш ва фармацевтика соҳаси вакиллари билан мулоқот қилди

Давлатимиз раҳбари уларнинг таклифлари, фикр-мулоҳазаларини тинглади.

16:09 10.11.2025
Президент Шавкат Мирзиёев тиббиёт ходимларининг меҳнатига қўшимча рағбатларни эълон қилди

Эндиликда ҳар йили Тиббиёт ва фармацевтика ходимлари куни муносабати билан давлат тиббиёт муассасаларининг барча ходимларига пул мукофоти берилади.

15:32 10.11.2025
Малака оширишнинг масофавий, робот-симулятор, амалий, иш жойида мустақил тайёргарлик каби турлари йўлга қўйилади

Буюк бобокалонимиз Абу Али ибн Синонинг «Табиб доимо ўз билимини янгилаб турмоғи лозим. Зеро, тан ва табиат доим янгиланиб туради», деган ҳикматли сўзлари орадан минг йил ўтган бўлса ҳам, ўз аҳамиятини заррача йўқотмагани таъкидланди.

15:14 10.11.2025
​​​​​​​Тиббиёт олийгоҳларининг бакалавр босқичида педиатрия ва даволаш йўналишларини ўз ичига олган умумий тиббиёт факультети очилади

Уларда оилавий шифокорлик мутахассислиги бўйича резидентура ва магистратура ҳам йўлга қўйилади.

15:00 10.11.2025
Раҳбарларни рағбатлантириш тизими ўзгартирилади

Ҳар бир вилоятда энг яхши 2 та туманнинг соғлиқни сақлаш бўлими раҳбари ва оилавий поликлиника мудири АҚШ, Германия, Буюк Британия, Корея, Туркия каби тиббиёти ривожланган мамлакатларга менежерликка ўқитиш учун юборилади.

14:52 10.11.2025
26 та марказ директорлари, вилоят ва туман соғлиқни сақлаш раҳбарлари, оилавий поликлиника мудирларини лавозимга қўйишда янги тартиб жорий қилинади

Туман ва вилоят бош шифокорлари республика марказлари билан тўғридан-тўғри ишлайдиган, интеграциялашган тизим жорий қилиниши белгиланди.

14:44 10.11.2025
Хусусий клиникалар айрим юқори технологик хизматлар бўйича давлат шифохоналаридан ўтиб кетгани қайд этилди

Қарши шаҳри, Ангор ва Бўстон туманларида юрак-қон томир касалликлари юқори бўлишига қарамасдан, Кардиология маркази бу борада аниқ чора-тадбир белгиламагани айтилди.

14:20 10.11.2025
Аҳоли даромадининг катта қисмини дори-дармонга сарфлаётгани қайд этилди

Президент Шавкат Мирзиёев ушбу йиғилиш халқимиз учун ҳам, тиббиёт соҳаси ва унинг вакиллари учун ҳам фойдали бўлиши кераклигини кўрсатиб ўтди. Шу боис, ечимини кутаётган масалаларни очиқ-ойдин гаплашиб олишни таклиф этди.

14:00 10.11.2025
Айни вақтда Президент Шавкат Мирзиёев тиббиёт ва фармацевтика ходимлари билан учрашув ўтказмоқда

Давлатимиз раҳбари йиғилганларни Соғлиқни сақлаш соҳаси ходимлари куни билан самимий табриклади, эл-юртимиз саломатлиги посбонлари бўлган барча шифокор ва ҳамширалар, соҳа мутахассисларига ўзининг чуқур ҳурмати ва эзгу тилакларини билдирди.

13:39 10.11.2025
Сенатор Уйчи тумани аҳолиси билан очиқ мулоқот ўтказди

Тадбирда сенатор Олий Мажлис Сенатининг ўн биринчи ялпи мажлисида муҳокама қилинган қонунлар ва қабул қилинган қарорлар мазмун-моҳияти юзасидан атрофлича маълумот берди.

12:16 10.11.2025
ДИПЛОМАТИК РЕНЕССАНС

Янги Ўзбекистоннинг изчил ташқи сиёсати унинг глобал майдонда ишончли ва прагматик ҳамкор сифатидаги мақомини мустаҳкамлайди

11:45 10.11.2025
Наркожиноятлар учун жавобгарлик оғирлаштирилади

«Аҳоли саломатлиги ва миллат генофондини гиёҳвандлик ва наркожиноятлардан самарали ҳимоя қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисида»ги Президент Фармони қабул қилинди.

11:32 10.11.2025
Ҳафта давомида кунлар яна исиб, ҳарорат 20 даражагача кўтарилади

«Ўзгидромет» иш ҳафтаси давомида кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

11:26 10.11.2025
Айрим тиббиёт ходимларига санаторийларга бепул йўлланма берилади

Давлат тиббиёт муассасаларида камида 15 йил иш стажига эга бўлган ходимларга 1 йилда 1 маротаба республика ҳудудидаги санаторийларга бепул йўлланма берилади.

11:04 10.11.2025
Тиббиёт ва фармацевтика ходимлари молиявий қўллаб-қувватланади

2026 йилдан давлат тиббиёт муассасалари ходимлари Тиббиёт ходимлари куни муносабати билан ҳар йили меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорида рағбатлантирилади.

11:00 10.11.2025

Янгиликлар тақвими

Кластер