Ташқи ишлар вазирлиги ва хориждаги дипломатик ваколатхоналар фаолиятини янгича ташкил қилиш вазифалари белгилаб олинди

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Ташқи ишлар вазирлиги ҳамда хориждаги дипломатик ваколатхоналар фаолияти масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.

21:15 15.01.2026
Бешариқда 2,1 миллиард сўмлик газ ўғирлаган ота-бола қўлга тушди

Аниқланишича, қонунбузар фуқаролар яширин тармоқ тортиб, газ сўргич мослама орқали табиий газдан ноқонуний фойдаланиб келган.

19:14 15.01.2026
16 январь куни баъзи жойларда қор ёғади

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик (ёмғир, қор), баъзи жойларда кучли бўлади.

19:12 15.01.2026
«Ўқ пули»: Эрондаги намойишларда ҳалок бўлганларнинг жасадлари пул эвазига қайтариб берилмоқда

​​​​​​​BILD нашрининг маълум қилишича, ҳалок бўлган фуқароларнинг оила аъзолари марҳумларнинг жасадларини олиб чиқиш учун расмий идораларга пул тўлашга мажбур бўлмоқда.

18:55 15.01.2026
Ўзбекистон 2027-2029 йилларда Қўшилмаслик ҳаракатига раислик қилади

Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтаётган Ташқи ишлар вазирлиги ва хориждаги дипломатик ваколатхоналар фаолияти юзасидан видеоселектор йиғилишида маълум қилинди.

18:41 15.01.2026
Президент ТИВ аксарият ҳолатларда нота бериш билангина чекланиб қолаётгани ҳақида гапирди

«Элчи ва консуллар ҳар бир ҳолат юзасидан малакали юридик ёрдам кўрсатиб, хориждаги фуқароларимизнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиши шарт», деди давлатимиз раҳбари.

18:34 15.01.2026
Божхоначилар тизимли чора-тадбирларни амалга оширмоқда

Ўзбекистон Республикаси Божхона қўмитасининг Тошкент вилояти бўйича бошқармаси жамоаси кейинги йилларда бир қатор ютуқларга эришмоқда.

18:33 15.01.2026
Ўзбекистон дунёдаги сайёҳлар оқими энг тез ўсаётган етти мамлакатдан бири — БМТ ҳисоботи

Маданий мерос агентлиги маълумотларига кўра, 2025 йил давомида мамлакатимиздаги 114 та давлат музейига 6,1 миллион нафар маҳаллий ва хорижий сайёҳлар ташриф буюрган. Бу кўрсаткич 2024 йилнинг мос даврига нисбатан 12,5 фоизга кўпдир.

18:12 15.01.2026
Руминияда Ўзбекистон савдо уйи ташкил этилади

Давлатимиз раҳбари 2026 йилда ушбу давлатга экспортни 2 карра ошириш муҳимлигини таъкидлади.

18:05 15.01.2026
Ўзбекистонлик 100 нафар мутахассис «World Horti Center»да тажриба орттиради

Бельгиядаги элчига ушбу марказга мутахассисларни олиб бориб, иссиқхона соҳасидаги илғор инновация ва тажрибаларни ўрганишни ташкил этиш топширилди.

17:46 15.01.2026
Ўзбекистонда ЕИга минерал ўғит экспортини ошириш бўйича дастур ишлаб чиқилади

Франция кимё саноатимиз учун янги экспорт йўналиши, Фарғона, Навоий, Қашқадарё ва Тошкент вилоятидаги кимё корхоналари учун катта бозор экани кўрсатиб ўтилди.

17:35 15.01.2026
Президент иқтисодий дипломатияни кучайтириш зарурлигини таъкидлади

Зеро, иқтисодий дипломатия – янги иш ўринларини яратиш, аҳоли даромадлари ва турмуш даражасини ошириш орқали инсон қадрини юксалтиришга хизмат қилади.

17:21 15.01.2026
Ҳазорада сув ўттиз фоизгача тежалади

Кармана туманининг Ҳазора ҳудудида экин суви узоқ йиллик муаммо бўлиб, асосан Зарафшон дарёсидан кўтарма насослар орқали таъминланади.

15:48 15.01.2026
Давлатободдаги “Ёшлар боғи” янги қиёфада

Наманган вилояти марказидаги Порлоқ маҳалласи ҳудудига жойлашган ушбу боғ бундан анча йиллар илгари барпо этилган бўлиб, сўнгги пайтларда қаровсиз ҳолга тушиб қолган эди.

15:46 15.01.2026
Ўзбекистонда «Bayraktar» дронлари билан бутланган янги махсус бўлинма ташкил этилди

Давлат хавфсизлик хизмати раиси Баҳодир Қурбонов Хавфсизлик Кенгашининг 13 январь куни ўтказилган кенгайтирилган йиғилишида Ўзбекистон Президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони Шавкат Мирзиёевга чегара қўшинларининг техник жиҳозланиш даражаси ҳақида маълумот берди.

14:50 15.01.2026
2025 йил тез ёрдам хизматига 14 миллиондан ортиқ чақирув келиб тушган

Энг кам чақирув Навоий вилоятида кузатилган.

14:17 15.01.2026
Пойтахтда психотроп моддалар савдоси тўхтатиб қолинди

Тошкент шаҳрида кучли таъсир қилувчи дори воситаларини сотган шахслар ушланди.

14:00 15.01.2026
Россияда хорижий ишчиларнинг пул ўтказмалари чекланмайди — Миграция агентлиги

Молия бозори қўмитаси хорижий ишчиларнинг чет элга жўнатадиган пул миқдорини чеклаш тўғрисидаги қонун лойиҳасини биринчи ўқишда рад этишни тавсия қилди.

13:38 15.01.2026
Маҳалланинг ўз ҳамшираси бор

Қишлоқ шифокори деганда кўпчиликнинг кўз ўнгида, аввало, йилнинг тўрт фаслида ҳам маҳалла кўчаларини кезиб, уйма-уй юриб хизмат қиладиган патронаж ҳамшираси гавдаланади.

13:22 15.01.2026
11 ойда 21 мингдан зиёд Озарбайжон фуқаролари Ўзбекистонга келган

Ушбу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 4,9 минг нафарга ошган.

13:11 15.01.2026

Янгиликлар тақвими

Кластер